ТТА ХОДИМИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОМОНИДАН ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Тошкент тиббиёт академиясида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган, Ўзбекистондаги Қирғиз маданий маркази раиси муовини,  Қирғиз маданий маркази хотин қизлар қўмитаси раиси Бурулбубу Абдуқодировани фидокорона меҳнати учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик йўллади.

 

Хусусан, Президентимиз томонидан йўлланган табрикномада “Биз Сизни ижтимоий ҳаётимизда фаол иштирок этиб, ҳалол ва фидокорона меҳнати, олижаноб фазилатлари билан халқимизга сидқидилдан хизмат қилаётган аёлларимизнинг ташаббускор ва замонавий вакиласи сифатида ҳурмат қиламиз ва чексиз фахрланамиз.” деб ёзилгани Бурулбубу Абдуқодировани келажакда Янги Ўзбекистон тараққиётига сидқидилдан хизмат қилишга шижоат бағишлайди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan