Тошкент тиббиёт академиясида битирувчиларга махсус telegram-bot орқали диплом тақдим этиш йулга қўйилди

Мамлакатимиздаги тиббий-эпидемиологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Республиканинг барча тиббиёт олий таълим муассасалари каби Тошкент тиббиёт академияси битирувчи курс талабалари ҳам муддатидан аввал ўқишни битириб, эл-юрт соғлиғи йўлида камарбаста бўлишга бел боғладилар.

 

Бунинг учун ССВ нинг 59 буйруғи асосида Якуний давлат аттестациялари 2020 йил 10 апрелдан онлайн шаклида ўтказилди.

 

Якуний давлат аттестациясидан муваффаққиятли ўтган кечаги битирувчи – бугунги шифокорларга диплом ва аввалдан аниқ манзилли тузилган шартномаларга асосан ёзилган йўлланмалар ҳам Телеграм ижтимоий тармоғида махсус яратилган @TTA_Marketing_bot орқали онлайн тарқатилиши йўлга қўйилди.

 

Телеграм ботнинг масофавийлигидан ташқари яна бир қулайлиги ишга борган ташкилот томонидан ҳужжатни онлайн текшириш имкони ҳам мавжуд.

 

Келажакда Телеграм бот ишини янада кенгайтириш орқали битирувчилар бандлик мониторингида ҳам фойдаланиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan