ТТАга қўшни давлатлардаги ОТМлардан ўқишини кўчириб келган талабалар диққатига! ҚЎШИМЧА ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 23 апрелдаги 14-сон баёни бўйича қўшни давлатлардаги (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) олий таълим муассасаларидан Тошкент тиббиёт академиясига  ўқишини кўчиришга руҳсат этилган (2020 йил 16 февралдан 15 мартгача ариза билан  хужжат топширган)  қуйидаги иловада қайд этилган талабалар белгиланган курслари кесимида масофавий таълим онлайн шакли бўйича ўқиши жорий йилнинг 1 май санасидан бошланади.

Илова 2

 

Тошкент тиббиёт академияси қабул комиссиясига ҳужжатларни тақдим қилиш карантин муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.

        Ўқув режадаги фанлар бўйича фарқлар борлигини инобатга олиб катта курслар курсларнинг ўқиш курси аниақланади.

Тўлов-контракт миқдори  2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярми учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорида тўлиқ тўланади.

Онлайн дарсларга қатнашиш учун гуруҳларни қуйидаги масъуллардан телефон рақамлар орқали билиш мумкин:

    Даволаш иши йўналиши учун:

Юсупов Шохрух Шухратович, декан муовини тел: +998971551880

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan