Тошкент тиббиёт академиясида ёш олимлар халқаро илмий-амалий онлайн видеоконференция бўлиб ўтди

Жорий йил 5 майда Тошкент тиббиёт академиясида “XXI аср тиббиёт илми. Келажакка назар» мавзусида ёш олимлар халқаро илмий-амалий онлайн видеоконференцияси бўлиб ўтди.

“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг 100 йиллигига бағишланган ушбу видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, Россия, Қозоғистон, Белорусиянинг етакчи мутахассислари ҳамда академиянинг ёш олимлари  иштирок этишди.

Тошкент тиббиёт академиясида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу ёш олимлар халқаро илмий-амалий анжуман “Covid-19” коронавирус пондемияси сабабли онлайн тарзда ташкил этилди.

Видеоконференцияда терапиянинг, жарроҳликнинг, фундаментал ва профилактик тиббиётнинг, тиббий – биологик фанларнинг, симуляцион таълим, жамоат саломатлиги ва тиббий информатиканинг, Спорт тиббиёти ва тиббий  тиклантиришнинг долзарб масалалари бўйича секцияларда мухокамалар бўлиб ўтди.

Мулоқотда ёш олимларнинг маърузалари тингланди. Маърузаларнинг долзарблиги, мақсади ва вазифалар, қўлланилган усуллар, олинган натижалар муҳокама ва хулосаларга асосан махсус хакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Якуний хулосаларга кўра ғолиблар аниқланди ва уларга 1,2,3-даражали дипломлар тақдим этилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan