ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИГА ЎҚИШГА МАРҲАМАТ

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 июль кунидаги 203-сонли Қарори асосида ташкил этилган.

ФАКУЛЬТЕТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

– юқори интеллектуал салоҳиятга, ҳарбий тиббиёт соҳасида пухта билимларга эга, ўз Ватанига чексиз садоқатли, тинч ва ҳарбий даврда қўшинларни тиббий таъминлашни самарали ташкил этишга қодир бўлган тиббий хизматнинг юқори малакали офицерларини тайёрлаш;

– резерв ва захира тиббий хизматнинг тиббиёт бўлинмаларини мураккаб тактик шароитларда бошқаришга қодир бўлган, пухта билимга эга офицерларни тайёрлаш;

– ҳарбий тиббий кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш.

ҲАРБИЙ ШИФОКОРЛАР ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ КУРСАНТЛАРИНИ САРАЛАБ ОЛИШ ТАРТИБИ:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга,
26 ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасасида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг «даволаш иши» йўналиши бўйича ўқишнинг тўртинчи босқичини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек ҳарбий-касбий саралаш тадбирларидан ўтган талабалар факультет курсантлари таркибига қабул қилинади.

Танлов факультет базасида июнь-июль ойида ўтказилади.

НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАБ ОЛИШДА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР:

– ўқишни факультетда давом эттириш ҳоҳиши тўғрисида шахсий аризаси (факультет бошлиғи номига);

– соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли бўлиши;

– факультетда ўқишни тамомлагандан сўнг 5 (беш) йил муддатда Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташ мажбурият олиши;

– грифланган адабиётлар ва иккинчи шакл бўйича буюмлар билан ишлашга рухсат берилганлиги.

НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАБ ОЛИШНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ:

– тиббий кўрик натижалари (бўйи-170 см, вазни60 кг);

– умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш:

тезлик машқи (100 метрга югуриш) (сек):

14,0 (яъло баҳо), 14,4 (яхши баҳо), 15,0 (қониқарли баҳо);

чидамлилик машқи (3000 метрга югуриш) (мин):  

12,40 (аъло баҳо), 13,20 (яхши баҳо), 14,0 (қониқарли баҳо);

куч машқи (турникда тортилиш) (марта):

12 (аъло баҳо), 10-11 (яхши баҳо), 8-9 (қониқарли баҳо),

– индивидуал-психологик тест синовлари;

– умумкасбий фанлар бўйича тест синовлари орқали интеллектуал қобилиятларини баҳолаш натижалари.

КУРСАНТЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР:

– ётоқхона (2 ўринли) билан таъминланади;

– уч маҳал иссиқ овқат, фаслга қараб ҳарбий кийим-кечаклар берилади;

– пул таъминоти (стипендия), жумладан:

қониқарли баҳога – 614.659 сўм;

яхши баҳога – 700.273 сўм;

аъло баҳога – 806.191 сўм.

– жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш ва ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул даволаниш ҳуқуқи берилади;

– ёзда 30 сутка ва қишда 15 сутка каникуляр таътил берилади;

– ёзги таътилда темирйўл транспортидан ва жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

– факультет битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги диплом ва «ҳарбий врач» малакаси берилади.

ЎҚИШНИ ТАМОМЛАГАНДАН КЕЙИНГИ ИМТИЁЗЛАР:

– ҳарбий хизматчилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, уй-жой билан таъминланади;

– офицернинг аризасига биноан тақдим қилинаётган
уй-жой умумий қийматининг 25 % дан 50% гача миқдоридаги дастлабки бадал пулини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш йўли билан узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизими бўйича турар жойлар берилади ёки ижарада турганлиги учун пул компенсацияси тўлаб берилади;

– моддий рағбарлантириш фондидан ҳар кварталда пул мукофотлари берилади;

– йил якунларига кўра январь ойида қўшинлар жанговар шайлигини сақлаб тургани учун 2 та пул таъминоти окладига тенг миқдордаги бир марта бериладиган пул мукофоти тўланади;

– узлуксиз ҳарбий хизмати учун биринчи уч йилга пул таъминотининг икки ойлик оклади миқдорида ва кейинги ҳар икки йили учун худди шу миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади;

– бир йилда бир марта битта пул таъминоти окладига тенг миқдордаги моддий ёрдам пули тўлаб берилади;

– ҳарбий-тиббий муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш, дори воситалари ва тиббий мулк билан бепул таъминланиш, санаторияларда имтиёзли дам олиш;

– ҳар йили муддати 30 суткага тенг навбатдаги таътил берилиб, бунда пул таъминоти сақланади, ҳамда таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун уч кундан кўп бўлмаган вақт берилади;

– 10 йил хизматига 5 сутка, 15 йил хизматига 10 суткалик, 20 йил хизматига 15 суткалик қўшимча таътил берилади;

– таътил ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга;

– ҳарбий хизматчининг фарзандлари яшаш жойи,
шу жумладан вақтинча яшаш жойи бўйича мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим муассасалари, шунингдек вазирликнинг болалар соғломлаштириш лагерларига навбатсиз қабул қилинади;

– 10 йил хизмат қилган офицерлар ҳарбий хизматдан бўшатилаётганда олий таълим муассасасининг кундузги бўлимидаги бир ой ўқиш муддати бир ой хизмат муддатига, шунингдек ОТМ тамомлагандан сўнг ихтисослигига мос келадиган лавозимлардаги бир ойлик иш стажи бир ойлик хизмат ҳисобида ҳисобланади.

Ўқиш истагини билдирган номзодлар яшаб турган ҳудуд Мудофаа ишлари бўлимларига хужжатларини топширишларини сўраб қоламиз.

 Касблар орасида иккита буюк касб бор:

“ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ” ва “ШИФОКОР”.

Ҳарбий шифокорда бу иккала касб ҳам мужассам!

 

Мурожаат учун: +99-893-513-93-81 (кадрлар бўлими)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan