Бугуннинг қаҳрамонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

 

Хусусан, Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ ходимлари орден ва медаллар билан тақдирландилар:

Рустамова Дилдора Абдумаликовна – Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бош шифокори – «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан;

Ибрагимов Нематжон Комилжонович – Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири -«Содиқ хизматлари учун» медали билан;

Джанаев Ғайрат Юсупович – Тошкент тиббиёт академияси фармакология кафедраси ассисенти – «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan