“БИЗ КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ!” ҒОЯСИ ОСТИДА ВИДЕОРОЛИКЛАР НАМОЙИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳозирда ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келаётгани сир эмас. Шу боисдан коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Олий таълимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш ҳозирги куннинг глобал муаммоси. Бу соҳада абитуриентларни ўқишга қабул қилиш  жараёни, талабалар билимини баҳолаш, ўқишини кўчириш ва нострификация қилиш, ўқитувчилар ижтимоий ҳимояси, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш каби йўналишларда афсуски, коррупцион ҳолатлар учраб турибди.

Бундай холатларнинг олдини олиш, талабаларни ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда коррупцияга нисбатан қатъий курашиш ғояларини шакллантириш, қолаверса коронавирус пандемияси даврида ёшларнинг бўш вақтларини унумли банд этиш мақсадида 2020 йил 17 июл куни талабаларга   “Биз коррупцияга йўл қўймаймиз!” ғояси остида видеороликлар яратиш ва бу видеорликларни  талаба-ёшлар учун ташкил этилган “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик!” телеграм канали орқали тенгдошлари иҳтиёрига ҳавола этиш вазифаси қўйилди. Белгиланган муддат давомида талабалар томонидан  40 дан зиёд видеороликлар тайёрланди ва тенгдошлари учун намойиш қилинди. Кўплаб ёшларимиз видеороликларга ўз муносабатларини билдирдилар. Ушбу видеороликлар ёшларимизда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни швкллвнтиришига, унга нисбатан муросасиз курашиш зарурлигини англаб етишларига, жамиятимизни гуллаб яшнашига тўсиқ бўлаётган бундай кушандаларга нисбатан тўғри хулоса қилишларига ишонч билдирамиз.

Ғоявий мазмунга бой бўлган видеороликлар муаллифларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.