Китобхонларни қизиқтирадиган саволлар

  1. ТТА Ахборот ресурс марказига рўйхатдан ўтиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
  • АРМ га аъзо бўлиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  1. Паспорт
  2. Деканатдан маълумотнома
  3. 2 та 3х4 расм
  4. Электрон почта манзили

 

  1. 2. Китобхон АРМ даги ресурслардан  Онлайн тарзда рўйхатдан ўтиб,фойдаланиши мумкинми?
  • Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлимида “КАДАТА” дастури асосида рўйхатдан ўтиб, фойдаланишлари мумкин.

 

  1. АРМ қандай ахборот ресурслар билан тўлдирилган?
  • АРМ ўқув дарсликлар, қўлланмалар, маълумотномалар, илмий-тиббий адабиётлар,бадиий оммабоп адабиётлар,вақтли матбуот нашрлари, тиббий журналлар,тиббиётга оид хорижий маълумотлар баъзалари билан тўлдирилган.

 

  1. Адабиётлар фойдаланиш учун қанча муддатга берилади?
  • АРМ да китобхонлар фойдаланиши учун барча ресурслар ўқув йили давомида ҳар бир семестрда алмаштирилади ва цикл асосида берилади.

 

  1. Китобхон АРМдан сўраган мавзуси бўйича маълумотлар пакетини қай тарзда олади?
  • Китобхонлар курслар бўйича бириктирилган операторлар орқали маълумотлар пакетини олишлари мумкин.                                                            (9:00-17:00  якшанба дам олиш куни)

 

  1. АРМда илмий мақолалар тайёрлаш,маълумот қидирув ишлари, хорижий маълумотлар базаси билан ишлаш юзасидан қўшимча маълумотлар китобхонга бериладими?
  • АРМнинг Илмий тиббий адабиётлар билан хизмат кўрсатиш бўлимидан хорижий маълумотлар базалари тўғрисида маълумот олишлари ва компаниялар ташкил этган тренингларда иштирок этишлари мумкин.

 

  1. АРМда ўқув заллари мавжудми, китобхонлар ўтириб фойдаланса бўладими?
  • АРМда олимлар, илмий изланувчилар, талабалар, барча турдаги китобхонлар ўқув заллари ва талабалар турар жойларидаги кичик ўқув залларида илмий монографиялар, диссертациялар, авторефератлар, Россиянинг илмий тиббий журналларидан фойдаланишлари мумкин.

 

  1. АРМ фондидан бадиий ва хорижий адабиётларни ҳам уйда фойдаланиш учун бериладими?
  • Бадиий ва хорижий адабиётлар китобхонлар уйда фойдаланишлари учун 10-15 кун муддатга берилади.

  

  1. АРМдаги мавжуд компьютер техникаларидан китобхонлар фойдаланишлари мумкинми?
  • АРМда компьютер синфи, Виртуал ўқув зали мавжуд,Виртуал ўқув залидаги компьютерларда 1-6 курслар талабалари ва магистр,клиник ординаторлар учун ўқув режаси асосида дарсликларнинг электрон шакллари жойланган, улардан китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

 

  1. АРМдаги маънавий-маърифий тадбирлар, янги китоблар савдоси ҳам  ўтказиладими?

АРМда фаол китобхонлар иштирокидаги тадбирлар,нашриётлар билан ҳамкорликда янги китоблар савдо кўргазмалари, факультетлараро беллашувлар, бадиий учрашувлар, янги китоблар тақдимотлари ўтказиб турилади.

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan