Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Жорий йил 2 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқига бағишланган онлайн анжуман бўлиб ўтди.

 

Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович кириш сўзида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган 9 та ташаббус ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ижтимоий фанлар кафедраси профессори Саифназаров Исмоил Саифназарович “Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш”, Тошкент Давлат транспорт университети Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, профессор Раматов Жуманиёз Султонович “Янги Ўзбекистоннинг глобал ташаббуслари”, Тошкент тиббиёт академияси Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Норқулов Сухроб Дусмуратович “Минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари”, Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Бобомуротов Турдиқул Акрамович “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида кўтарилган масалалар бўйича Тошкент тиббиёт академияси жамоаси олдида турган асосий вазифалар” каби мавзуларда чиқиш қилиб, Муҳтарам Президентимиз нутқининг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan