ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА БИРИНЧИ КУРС МАКТАБИ (ORIENTATION WEEK) ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Жорий йил 9-10 сентябрь кунлари Ёшлар иттифоқининг ТТА БТ етакчилари  билан ҳамкорликда Тиббий педагогика факультетининг  биринчи босқичга тавсия этилган талабаларини академиядаги мавжуд шарт-шароитларга кўниктириш, мослаштириш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича Orientation week (Биринчи курс мактаби)  тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда тиббий педагогика факультети декани А.А.Хамраев, ўқув бўлими бошлиғи Ш.Массавиров, декан ўринбосарлари А.З.Шаумаров, С.Ш.Рустамова, А.А.Усмонходжаева ва гуруҳ мураббийлари иштирок этдилар.  Тадбир давомида талабаларга Академиянинг структураси, тарихи, факультетлари ва жамоаси таништирилиб, ТТАнинг ички тартиб-қоидалари, талабалар турар жойларида ахлоқ одоб нормалари, шунингдек, Беш ташаббус ва тўлов контракт тизими тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan