Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ ходимлари фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар

Жаҳонда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилиниши муносабати билан республика фан олимпиадалари онлайн тарзда амалга оширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган профессор Рахим Содиқович Тиллаев хотирасига бағишланган республика онлайн олимпиадасида кимё фанидан эксперт сифатида фаол иштирок этганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси ходими Муйдинов Отабек Хусанович махсус сертификат ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

 

Шунингдек, кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнати ҳамда ўз хизмат вазифасига бўлган садоқати учун ҳам ТТАнинг бир гуруҳ ходимлари, хусусан, Мелибаева Рўзахон Носировна, Нуруллаев Арзиқул Жўрақуловичлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

 

Жорий йил 22 октябр куни тақдирланганларга сертификат ва фахрий ёрлиқларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan