1-ДЕКАБР БУТУН ЖАҲОН OИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ ВА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА

1-ДЕКАБР БУТУН ЖАҲОН OИТСГА ҚАРШИ КУРАШ  КУНИ  МУНОСАБАТИ БИЛАН ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ ВА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Тошкент тиббиёт академиясида бугун билим олаётган ёшлар, яқин  келажакда тиббиёт йўналишининг турли тармоқларида фаолият юрита бошлайдилар. Тиббиёт ходимининг энг биринчи вазифаси жамиятда илдиз отиб бораётган иллатларга қарши курашда ҳамиша ҳушёр туриб, одамларни огоҳ этиш ва касалликларга қарши курашишда тарғиботнинг энг оммабоп ва таъсирчан усулларидан фойдаланиш.

Тошкент тиббиёт академияси ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимларининг бир ҳафта олдин бошланган тадбир олди сай-ҳаракатлари зое кетмади.

Тошкент тиббиёт академиясининг катта спорт мажмуасидаги мусобақалар залида ўтказилган маънавий–маърифий тадбирда барча факультетлар талабалари  иштирок этиб, спортнинг  турли йўналишларида ўзаро куч синашдилар. Талабалар томонидан чизилган расмлар кўргазмасида  ёшларнинг ОИТСга қарши   аёвсиз муносабати акс этди.

Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилган назарий-ўқув семинарда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси тезкор ходимлари, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказ шифокорлари, ҳамда Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари иштирок этиб, талабаларга ОИТС касаллигининг инсон саломатлигига салбий таъсири, жамиятда илдиз отиб бораётган иллатлар кушандаси сифатидаги фожеали оқибатлари борасида маълумотлар бердилар. Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси медиа маркази томонидан тайёрланган махсус видео тақдимот, ёшларда ОИТС касаллиги ва бу офатни тарқатувчиларга нисбатан нафрат ҳиссини уйғотди.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ 

МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan