Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида 5 ташаббус доирасида кўргазмали анжуман бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси павильони бугун эрталабдан талаба ёшлар билан гавжум бўлди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева иштирокидаги  тадбирда барча олий ўқув юрти талабалари сингари Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли ёшлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Талаба:Наргиза Юсупова:

Куни кеча мамлакатдаги энг нуфузли тиббиёт олийгоҳнинг талабаси бўлиб беҳад  қувонгандим. Бугунги катта анжумандаги иштироким,  талабалик йилларимдаги  хотираларимнинг энг мазмунлиси бўлиб қолишига ишонаман. Барча олий ўқув юртлари сингари биз ҳам ўзимизга ажратилган павильонда 5 муҳим ташаббус йўналишидаги ижодй ишларимиз акс этган  кичик кўргазмани ташкил этдик. Ўзбекистон  Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари билан самимий мулоқоти чоғида  5 муҳим ташаббус йўналишидаги иқтидоримиз ва салоҳиятимизга алоҳида урғу бериб, бизнинг санъат ва маданият, ҳунармандчилик , китобхонлик, спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботидаги иштирокимиз, компьютер технологиялари борасидаги ижодий қизиқишларимиз ҳақида сўрадилар. Тендошларим Аҳаджон Ҳамилов, Турон Рустамов, Фазилат Мухиддинова, Динара Ўктамова ҳамда устозларим даврасида Олий Мажлис Сенати раисининг биз ёшларга бундай эътибори   менинг бир фахримга минг фахр қўшди. Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган  5 муҳим ташаббус доирасидаги қизғин ҳаракатларнинг сафида эканлигимдан қувондим.  Анжуманда таъкидланганидек, таълим ва тарбиянинг самарали интеграциясини яратишда талабалар бунданда фаол бўлиб, бўш вақтиларини мазмунли, муҳими фойдали машғулотларга сарфласа ўзлаштирлаётган билимлар янада чуқурлашиб, олдимизга қўйган мақсадларимиз томон ҳаракатларимиз  янада дадиллашади.

Анжуманнинг назарий қисмида барча вазирлик ва идоралар мутассаддиларининг  ёшлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, улар иқтидорини рўёбга чиқаришда катта аҳамият касб этаётган 5 муҳим ташаббус доирасидаги ишлар кўламини бунданда кенгайтириш юзасидан ахбороти тингланиб, таклифлар эшитилди.

Анжуманда Олий Мажлис Сенати раиси ташаббусларнинг янги йўналишларини ташкил этиб, юртимиз ёшларини янада жипслаштириш зарурлигини таъкидлади. 5 муҳим ташаббус доирасидаги ишлар нафақат давлат идоралари ва муассасалари балки, хусусий секторда банд бўлган йигит -қизлар айниқса, уюшмаган ёшлар орасида ҳам кенг тарғиб этилиб, бу сафни кенгайтиришга   барча бирдай масъуллигини  таъкидланди. Зеро, Ўзбеккистонда болаларнинг бегонаси йўқ.

Тошкент тиббиёт академияси Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan