Силни енгишда ҳамжиҳатлик зарур

«INTILISH» нодавлат нотижорат ташкилоти республика ахборот таълим маркази TB-REP-2 худудий лойихасининг «TБ-сервис» сублойихаси доирасидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг сил касаллиги соҳасида давлат буюртмаси шартларида ишлаш имкониятларини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш масалаларини ўрганиш ва ушбу имкониятни амалда қўллаш» тадкикотини якунлади.

Ўзбекистон республикаси Президентининг ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори билан нодавлат-нотижорат ташкилотларини силга қарши кураш тадбирларини амалга оширишга жалб қилиш, шу билан бирга сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларга (болалар, мулоқотдаги шахслар, соматик профилдаги беморлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва бошқалар) ижтимоий-руҳий кўмак бериш белгилаб қўйилганди. 

INTILISH”  Республика ахборот таълим маркази Сил касаллигини олдини олиш ва даволаш соҳасида давлат буюртмасининг аҳамияти, бу борадаги ишларни тартибга солиш,  ўрганишлар борасидаги ижтимоий якуний ҳисобот семинарини ўтказди.

Мутахассисларнинг хулосаларини эшитиш ва шарҳлар тақдим этиш жараёнида:

-Бирламчи тиббий-санитария ёрдами даволаш-профилактика муассасаларида латент силни ташхислаш ва превентив даволашга ёндашувларни аниқлашнинг янги тизими яратилганлиги айтилди.

-Давлат бюджети параметрлари доирасида Сил иммунодиагностикасининг, шу жумладан туберкулинодиагностика, диаскин тест, квантиферон тестнинг замонавий усуллари татбиқ этилди. «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича ҳаражатланадиган бюджет маблағлари доирасида ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари GDF (Global drug facility) сертификати билан тасдиқланган силга қарши дори воситаларини марказлашган асосда харид қилиш ишлари йўлга қўйилганлиги борасидаги ахборот эшитилди.

Социологик тадқиқот маркази директори: Фуркат Олимов бизга берган интервьюсида Силга қарши курашда давлат ташкилотлари қатори нодавлат- нотижорат ташкилотлари ҳам бирдай масъул эканлигини таъкидлади.

Мазкур грант лойиҳаси асосида шу даврга қадар  Ўзбекистон ҳудудида  сил касалликлари муаммосини бартараф этиш мақсадида ижтимоий-психологик ёрдамлар кўрсатилди. Лойиҳанинг навбатдаги босқичи  давлат субсидиялари ажратиш йўналишидаги ижтимоий буюртмаларни бажаришга йўнатирилган. Семинарда эксперт ва мутахассисларнинг олиб борган илмий тадқиқот натижаларига оид хулосалари эшитилди. Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, республикамизнинг етакчи фтизиатор- пульмонолог врачларидан иборат 30 нафар экспертларнинг якуний хулосаларига кўра лойиҳа амалиётида қатор камчиликлар мавжудлиги айтилди.

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоянинг кун сайин кучайтирилаётгани, бу борада барча имкониятлар яратилаётганинга қарамасдан нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳанузгача оқсоқлик сезилаётгани очиқ ойдин айтилди. Ҳусусан, сил касаллигининг олдини олиш ва даволашдаги халқаро грант лойиҳалари борасидаги аниқ ҳаракат дастурларини қўллашда ҳамжиҳатлик етишмаётганлиги танқид қилинди. Фтизиатрия ва пульмонология хизматини такомиллаштириш борасидаги  қонун ва қонуности ҳужжатлари бўла туриб, ҳамон уни амалётда  қўллаш механизми  пайсалга солинаётганлиги таъкидланди.

Семинар ишида одамларнинг ижтимоий ҳимояси, қолаверса, инсон ҳуқуқлари масаласи билан кўндаланг бўлиб турган ижтимоий муаммолар ечимига ким масъул деган савол ўртага ташланди. Тадқиқотлар бўйича экспертлар  ишлаб чиқилган хулосаларни жойларга, мутассадди ташкилотлар эътиборига ҳавола этиш борасида ахборот бердилар.

Ижтимоий психологик хизматлар борасидаги ижтимоий лойиҳаларга давлат ва нодавлат – нотижорат ташкилотлари  бирдай масъул бўлиши яна бир бор эслатилди.  “INTILISH” Республика ахборот таълим маркази ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида ташкилотнинг Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Наманган ва Тошкент шаҳри ва вилоятлари бўлимлари мутассаддилари иштирок этдилар.

ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА

Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan