Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси бўйича маънавий маърифий тадбир ташкил этилди

2021 йилнинг 26 январ куни Тошкент тиббиёт академияси Академик лицейи мажлислар залида даволаш факультети томонидан давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси бўйича маънавий маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори Боймуродов Шухрат Абдужалилович, Даволаш факультети декани Халматова Барно Турдихаджаева, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Саъдуллаев Зиёдулло Файзулло ўғли, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шахар Кенгаши раиси Шукруллохон Анваров, Тошкент тиббиёт академияси катта ўқитувчиси Сайдуллаев Алишер Насруллаевичлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хақида сўз юритдилар. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда. 2021 йил – Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди. Тадбирда маърузачилар томонидан муҳтарам Президентимизнинг мурожаатномасида барча сохалар бўйича келтирган маълумотлари атрофлича ёритиб ва тушунтириб берилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan