ШИФОКОРЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ УЗЛУКСИЗ ТЕМАТИК ОШИРИШ КУРСЛАРИ очилди

Тошкент Тиббиет Академиясининг 1 сон умумий ва болалар хирургияси кафедрасида умумий хирургия ва болалар хирургияси шифокорларнинг узлуксиз тематик малакасини ошириш курслари очилди:

Ўкув курси координаторлари: Тиббиёт фанлари доктори , профессор Б.Д.Бабаджанов,  тиббиёт фанлари номзоди , доцент С.С. Атаков  ( 97 7649750) тиббиёт фанлари номзоди , доцент У.К.Косимов , ( 909345705) ва тиббиёт фанлари доктори, профессор  Ш.Т.Салимов, тиббиёт фанлари доктори ,доцент Б.З. Абдусаматов ( 90 3174898)

Ўқув курси мудири:  Охунов  Алишер Орипович , тиббиёт фанлари доктори , профессор , кафедра мудири.

Қуйидаги  тематик  малака ошириш курслари ташкил этилган:

  1. Қандли диабетни хирургик асоратларини замонавий ташҳислаш ва даволаш усуллари –  72 соат
  2. Хирургик инфекцияни замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари – 72 соат
  3. Болалар хирургиясида оператив-диагностик эндовизуал хирургия – 144 соат

Ушбу таълим жараёнида нафакат назарий дарслар , балки амалий кўникмалар хам ўрганилиб , муайян касалликга чалинган беморларни даволаш хам амалга  оширилади. Курсантлар бўлим ва бўлим бошлиқлари томонидан  кундалик кўрикда , шунингдек професорлар тиббий кўригида қатнашадилар . Барча  шу тематик  малака ошириш  курсларига хохловчи умумий ва болалар  хирургияси  шифокорларини   ушбу курсларда малака оширишга таклиф этамиз.Барча саволлар буйича маъсул  шахсларга богланасизлар.

Манзил:  Тошкент тиббиёт академияси , малака ошириш деканати

Телефон 78 1507847

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan