Тошкент тиббиёт академияси қизлар ўртасида “Асл шейпингчилар” танлови бўлиб ўтди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммалаштириш ҳамда уни умуммиллий ҳаракатга айлантириш фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг баркамол вояга етишида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис юртимизда аёллар ва талаба қизлар ўртасида жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил оладиган қизлар орасида шейпинг бўйича беллашув ўтказилди ва ушбу мусобақага “Асл шейпингчилар” танлови деб номланди. 2021 йил 26 февраль куни шейпинг мусобақаларида жами 5 та жамоа: Тиббий педагогика факультетининг “Авиценна”, Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультетининг “Суғдиёна”, Олий маълумотли ҳамшира факультетининг “Истеъдод” ҳамда даволаш факультетининг “Гавхар” шейпинг гуруҳларида 60 нафар талаба қизлар қатнашди. Беллашув натижалари ҳайъат аъзолари томонидан қуйидагича бахоланди.

-1-ўрин ОМХ факультети “Истеъдод” жамоаси “Асл шейпингчилар” деб топилди,

-2 ўрин Тиббий педагогика факультетининг “Авиценна”,

-3 ўрин даволаш факультетининг “Гавхар” ва Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультетининг “Суғдиёна” гуруҳларига насиб этди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan