Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий-тиббиёт академияси Ҳарбий врачларни тайёрлаш курслари бир гурух фаоллари ва маҳалла раиси Усмонов Одил Қурбонович иштирокида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Иккинчи жахон уруши фаҳрийларини байрам билан табрикланди…

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий-тиббиёт академияси Ҳарбий врачларни тайёрлаш курслари бир гурух фаоллари ва маҳалла раиси Усмонов Одил Қурбонович иштирокида яқинлашиб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Иккинчи жахон уруши фаҳрийлари бўлмиш пойтахтимиз Тошкент шахри М.Улуғбек тумани Шахриобод М.Ф.Й.да яшовчи 1939 йилда туғилган Саприко Валерия Михайловна ва “Аҳиллик” М.Ф.Й.да яшовчи 1937 йилда туғилган Соколова Нина Михайловналарнинг хонадонларига ташриф уюштириб уларга уй-рўзғор юмушларига амалий кўмак берилиб байрам билан табриклашди.

Онахонлар билан субатлашар экансиз, уларнинг кўз олдида дахшатли урушнинг қиёфаси гавдалганини ҳис этдик. Улар бизга  ўзларининг ўтмиш хотиралари ва ҳаётий кечинмаларини сўзлаб бердилар.  Тан олиш лозимки, уларнинг кўрсатган жонбозликлари тақсинга сазовор.

Ҳозирги кунда Президентимиз томонидан уруш фахрийларга яратилган шарт–шароитлар, ижтимой қўллаб–қувватлаш ҳамда кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрликларидан улар жуда ҳам мамнундирлар. Ташриф давомида онахонларнинг соғликлари  текширилиб керакли маслахат ва тавсиялар берилди.

Бугунгидек нурафшон кунларда яшаш бахтига мушарраф бўлишимизда жанг майдонларида мардларча жнини фидо қилган, юрт шани йўлида азиз жонларини тахликаларга қўйган иккинчи жахон уриши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнаткашларининг хизматлари олдида бир умр таъзимдамиз.

 

Тошкент тиббиёт академияси Матбуот ҳизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan