“ҚИЗЛАР ОДОБИ ТАРҒИБОТЧИСИ”

“Қизлар одоби тарғиботчиси” танловини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “2021 йил 11 мартдаги 44-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш, қизларни миллий, умуминсоний ва оилавий кадриятларга ҳурмат, билим олишга интилиш, одоб ахлоқ коидалари руҳида тарбиялаш, уларга маънавий-маърифий фазилатларни сингдириш, мустақил хаётга тайёрлаш каби эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, фидойи хотин-кизлар, жонкуяр муаллима ва мураббийларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Кизлар одоби тарғиботчиси” танловини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистан Республикаси Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги 7-сонли, Республика маънавият ва маърифат марказининг 4-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 16-сонли, Маданият вазирлигининг 9-сонли, Соғликни сақлаш вазирлигининг 3-сонли, Ёшлар ишлари агентлигининг 01-07/37-сонли, Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 5-сонли, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 09-32-02-сонли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 17-сонли қўшма қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 31.03.2021. куни Тошкент шахар Олмазор туманида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент тиббиёт академияси хотин-қизлар кенгаши раиси Л.К.Абдукадирова фахрли биринчи ўринни эгаллади ва шаҳар босқичига йўлланма олди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan