ҚАНОАТ-ИЛМНИНГ ҚАНОТИ…

ҚАНОАТ-ИЛМНИНГ ҚАНОТИ

 Умрини севимли касбига бағишлаб ўтказаётган инсонлардаги бир ҳусусиятни жуда қадрлайман. Бу-Қаноат. Касбини яхши кўрадиган, бажараётган ишидан мазмун топиб яшайдиган одамлардаги фазилатларнинг боши шунда назаримда. Сабр билан синовларга дош бериш. Қийичиликларга дуч келганида хатони аввало ўзидан аҳтариш. Кимгадир кераклигини ҳис этиб мудом ўқиб изланишдан ортга чекинмаслик.

ТТА  даволаш факультети 2-сонли ички касалликлар кафедраси профессори, т.ф.д., профессор Рустамова Мамлакат Тўлабоевна худди шундай фазилатлари билан элга манзур бўлди. Ҳамкасблари орасида иззат топиб, шогирдлари меҳрини қозонди.

1967 йили  ўрта мактабни олтин медальга тамомлаб, шу йили Тошкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетига ўқишга кирган иқтидорли талабанинг 1973 йили  институтни даволаш иши  мутахассислиги бўйича имтиёзли дипломни қўлга киритишига тиришқоқлиги сабаб бўлди.

Минг машаққатлар эвазига эгалланган илм бир кун келиб ўз соҳибига катта имкониятлар эшигини очади. Ёш олиманинг 1973-1978 йиллари Россия Федерациясининг Москва шахридаги Кардиология Илмий тадқиқот институтининг клиник ординатура ва аспирантурасида тақсил олиб, ўз олдига қўйган мақсадлари сари яна бир дадил қадам ташлашида илмга чанқоқлиги қўл келди.

1978 йили унинг зиммасида яна бир масъулиятли вазифа турарди. Кандидатлик диссертацияси. Ўша йили  Москва шаҳрида  Бутуниттифоқ Кардиология Илмий марказида ўзбек қизининг «Динамика артериального давления и функциональное состояние оставленной единственной почки больных, леченных нефрэктомией по поводу симптоматической артериальной гипертензии» мавзусида имий иши муваффақиятли ёқланди. 1994 йилга келиб Рустамова Мамлакат Тўлабоевна 2-Тошкент Давлат тиббиёт институтида «Распространенность и особенности клинического течения хронического бронхита в регионе Южного Приаралья» мавзусидаги  Докторлик диссертациясини ёқлади.

Орадан бир йил ўтиб, 1995 йили  Рустамова М.Т тиббиёт фанлари доктори,  (диплом 04 № 000471). Профессор илмий унвонига сазовор бўлди.

1996-2012 йиллар мобайнида У Тошкент тиббиёт академияси УАШТ ички касалликлар ва эндокринология кафедрси мудири лавозимида фаол иш олиб борди. 2013-2016 йиллари шу кафедра профессори лавозимида ишлаб,  2017-2018 йиллари яна шу кафедрага мудир этиб тайинланди. Ҳозирда  устозимиз кафедрада профессор лавозимида ишлаб келмоқда. Мутахассислиги ички касалликлар бўйича – терапия, гастроэнтерология. 2005 йилдан илмий унвони – профессор (диплом 05 № 001047). Рустамова Мамлакат Тўлабоевна Россия Федерацияси Бутуниттифоқ Кардиология Илмий марказида устози,  РФда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Гурами Григорьевич Арабидзе етакчилигида ўқиди ва ишлади.  Клиницист ва педагог сифатида  Ўзбекистон Фанлар академияси академики Убайдуллаев Абдулла Мухаррамович мактабини ўтган.  Профессор  Рустамова Мамлакат Тўлабоевнаевна 2 ўқув дарслиги, 180 ортиқ публикациялар, шу жумладан ўзбек ва рус тилларида шифокорлар учун  чоп этилган “Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини ташҳислаш ва даволаш стандартлари”, 30 дан ортиқ методик қўлланмалар ва тавсияномалар муаллифи. У тажрибали педагог ва устоз,  республикамиз соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатишга 60 дан ортиқ шогирдлар тайёрлаб чиқарди. Улар ичида 1та фан доктори, 9 та фан номзоди, 12 та магистр ва 40 дан ортиқ клиник ординаторлар бор.

Унинг раҳбарлиги остида бажарилган илмий ишлар натижалари ТМА клиникаларида, Республика махсус илмий амалий Фтизиатрия ва пульмонология марказида, Гастроэнтерология илмий марка-зида амалиётга татбиқ этилган, ўқувчилари қўллаган усуллар тиббиёт амалиётида ошқозон ичак ва нафас тизими касалликлари бор беморлар ҳаёти сифатини яхшилашга ёрдам бериб келмоқда.

Профессор Рустамова М.Т. 2000-2009 йиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Гастроэнтерология илмий маркази директори лавозимида фаол иш олиб борди. 1998-2003 йиллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош  терапевти, 2004 – 2009 йиллари –  Гастроэнтерология бўйича Бош консультанти лавозимида вилоятларда шифокорлар учун кенг тарқалган ички касалликларни эрта ташҳислаш ва даволаш буйича конференциялар ва семинарлар ташкил этиб борди. 2020 йилдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги диетология бўйича консультанти вазифасида ишлаб келмоқда. Марказий Осиё Пульмонологлари Ассоциацияси конгресслари, Россия Федерацияси гастроэнтерологлари илмий жамияти I-Х1 съездлари, Женевада 2005 йилда, Прагада 2007, 2011 йилларда, Испанияда 2019 йилда бўлиб ўтган Европа Гастроэнтерологлари Халқаро Конгресси қатнашчиси. Чикаго Университети (АҚШ) тиббиёт марказида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича стажировка ўтган ( 2001 йил октябрида умумий амалиёт шифокорлари ишини тиббиёт бирламчи тизимида ташкиллаштириш программаси бўйича ўқиган ва сертификат олган. 2019 йилда ТМА Ўқув марказида ўз малакасини оширди.

Ўқитувчи – демонстрация ҚВП моделини ва  «Амалий кўникмалар лабораторияси» ни ташкиллаштиришда фаол иштирок этди ва у ерда амалий кўникмалар талабаларга ўргатилмоқда. Профессор Рустамова М.Т. етти йил давомида ТТА бўйича Сурхандарё вилоятида намунали ҚВПлар ташкиллаштириш ва методик ёрдам кўрсатишга маъсул бўлиб иш олиб борди. Йилнинг ҳар кварталида ишчи гурух рахбари сифатида вилоятга чиқиб, бириктирилган ҚВПлар врачларига ва аҳолисига консультатив методик ёрдам кўрсатди ва семинарлар ташкил этишда фаол қатнашиб келди. Бир неча йил давомида даволаш факультети битирувчилари  ДАКи раиси ўринбосари сифатида  имтиҳонларни ташкиллаштириш ва интизомли ўтказишда фаол қатнашиб келди. Кафедрада «терапия» мутахассислиги бўйича клиник ординатурага маъсул,   ёшлар тарбиясига устоз сифатида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳар ойда республика телевидениесининг «Ўзбекистон» каналидаги «Ойдин хаёт» кўрсатувида, ТВ 24 каналида аҳолига соғлом турмуш тарзи ва рационал овқатланиш афзалликларини тарғибот қилиб, фаол қатнашиб келмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон врачлари ассоциацияси президиуми ва Россия Федерацияси гастроэнтерологлари илмий жамияти президиуми аъзоси, ҳамда “Экспериментальная и клиническая гастроэнтерология (РФ),  “Ўзбекистон врачлари ассоциацияси бюллетени” редколлегияси аъзосидир. 2000 йили  «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт аълочиси» медали билан тақдирланди.

Устозимнинг “тиббиёт ходимининг беморларга сифатли, самарали ва хафсиз тиббий ёрдам кўрсатиши борасида берган сабоқлари бугун менинг педагогик фаолиятимда муҳим ўрин тутади. Мен ҳар бир маърузам ва очиқ дарсларимда  Профессор М.Т. Рустамовадан олган билим кўникмаларимдан фойдаланаман. Ҳар сафар унинг беназир илм мактабига мурожаат қилганимдан шундай инсоннинг шогирди эканлигимдан юксак фахр ҳиссини туяман.

Салимова,

ТТА даволаш факультети 2-сонли ички касалликлар кафедраси ўқитувчиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan