Тошкент тиббиёт академияси ахборот ресурс марказида ёшлар  орасида “Китобхонлар ҳафталиги” доирасида маънавий маърифийтадбирлар ташкил этилди.

Ахборот ресурс маркази ёшлар маънавиятини юксалтириш ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда, талаба ёшларимиз ўқув тарбиявий жараёнида  маданий маърифий, тарбиявий жиҳатдан камол топишларида энг яхши бадиий адабиётлар ва маданий ёдгорликларни тарғиб этиш орқали ижобий натижаларга эришилади.

   

Республикада ўтказилаётган барча маънавий маърифий тадбирларни, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар адабиёти, маданияти, санъати намоёндалари ҳаёти ва ижодига оид муҳим саналарни, илм фан, тиббиёт соҳаси ютуқлари, илғор тажрибаларни оммалаштириш, китобхонларга тарғиб этиш АРМ вазифаларини асосини ташкил этади.

Жорий йил 1- 10 апрел кунлари “Китобхонлар ҳафталиги ” доирасида ўтказилган тадбирларда янги китоблар кўргазмалари, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, энг қизиқарли бадиий асарлар тақдимотлари ва мухокамалари, севимли шоир ва ёзувчиларимиз таваллудига бағишланган шеърият кечалари, ҳамда “Шарқ лирикаси”, “Мутолаа завқи”, “Мен ўқидим, Сиз ҳам ўқинг” мавзусидаги бадиий асарлар намойишлари талабалар турар жойларида фаол китобхонлар тўгаракларида ўтказилди.

Жумладан, АРМ қошидаги 5-ТТЖ “Абу Али Ибн Сино издошлари” китобхонлар тўгарагида ўтказилган “Китобхонлар хафталиги” доирасида Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган мушоира ташкил этилди.

Ахборат ресурс марказининг 5-ТТЖ ўқув залида  республикамиз миқёсида ўтказилаётган “Китобхонлар ҳафталиги” доирасида “Абу Али Ибн Сино издошлари” тўгараги фаол китобхонлари иштирокида Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган мушоира кечаси ўтказилди. Кечада АРМ раҳбари Г.В.Кузьмина, АРМ бўлим мудири М.М. Назарова, 1-даражали кутубхоначи Г.М. Саидовалар, тўгарак фаол китобхонлари иштирок этдилар. Шунингдек, даволаш, тиббий педагогика, олий малакали ҳамширалик факултетларидан 51 нафар талабалар онлайн тарзда шеърият кечасига қўшилишди. Шеърият кечаси Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди, шеърлари ҳақидаги қисқа видеоролик намойиши билан бошланиб, шоирнинг Ватан, дўстлик, муҳаббат, она ҳақидаги машҳур шеърлари ва қўшиққа айланган “Ватаним” шеърини кеча қатнашувчилари биргаликда жамоа бўлиб айтишди.

   

АРМ фондига янги олинган энг қизиқарли бадиий асарлар, шоирнинг шеърлар тўпламлари, газета ва журналлардаги ижодига оид мақолалар барча китобхонларга кўргазма орқали намойиш этилди.

     

Навбатдаги тадбир 16 апрель куни Ахборот ресурси маркази 8-ТТЖ шахобчаси томонидан ТТЖдаги “Китобсеварлар” тўгараги аъзолари билан “Китобхонлар хафталиги” доирасида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган мушоира кечаси сифатида ташкил этилди.

Дастлаб тадбирни очиб бериш  учун сўз  факультет декани Ф.И.Саломовага берилди. У киши йиғилганларга бугунги тадбирнинг ахамияти, уни ташкиллаштириш ва ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларимизни замондош етук шоиримиз (марҳум) Мухаммад Юсуф қолдирган асарлардан хабардор бўлиш  хақида гапириб ўтдилар.

Декан муовини Г.Ф.Шерқўзиева хам сўзга чиқиб, талаба ёшларимиз орасида китобхонликнинг яна кенгаяётганлигидан хурсанд эканликлари, инсон қанчалик кўп китобга ошно тутинса, илими, билими шунчалик кўп бўлиши, нутқи хам шунга яраша равон бўлишлиги хақида гапириб ўтдилар. Ўзим хам хозиргача бадиий китобларни мароқ билан мутоала қиламан, ва сизларга хам бўш вақтларилани бехуда ўтказмай китоб ўқиш билан шуғулланишларингизни маслахат бераман дея сўзини якунладилар.

Факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.А.Раззаков хам биздан буюк – алломаларнинг чиқишида билим олишга бўлган интилишларнинг кучли бўлганлиги, ўқиш-ўрганишдан ҳеч қачон бўйин товламаганликлари, илм йўлидан чекинмаганликлари сабаб бўлганлиги тўғрисида қизиқарли мисоллар билан тушунтириб берди. Эл суйган шоиримиз Мухаммад Юсуф хам доимо изланишда бўлган шоирларимиздан бири бўлган эдилар. Қисқа умр кечирган бўлсада, ўзидан каттагина ижод намуналарини қолдиришга муваффақ бўла олди. Ҳаёт бўлганликларида эди, сизу-бизлар учун яна жуда кўп ижод намуналарини ҳавола этган бўлар эди. Талаба ёшларимиз хам Мухаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган ва ўзлари ёдлаган шеърларидан қатнашчиларни бахраманд этдилар. Тадбир сўнгида АРМ 1-даражали кутубхоначиси Ф.М.Тошбоева янги олинган энг қизиқарли бадиий адабиётлар тўғрисида маълумотлар берди. “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирлар барча талабаларда катта таъсурот қолдирди.

 

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan