Тиббиётнинг бархаёт сиймолари мавзусида маънавий тадбир ташкил этилди

Аждодларни хотирлаш, эзгу ишларини ёдга олиш, қолаверса, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, кексалик гаштини сураётган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Юртимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланиб келаётгани бунинг яққол тасдиғидир. Асосийси, юртимизда тинчлик ҳамда осойишталик баробарида, инсон хотираси ва қадрининг шундай юксак улуғланаётгани фарзандларимиз учун тенгсиз сабоқ ҳамда муносиб ибрат бўлиб қолади. Ўтганлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида, турли соҳалар жумладан тиббиёт соҳасида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятга айланган.2021 йил 7 майкуни тиббий педагогика факультети талабалари томонидан “Тиббиётнинг бархаёт сиймолари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Бобомуратов Турдиқул Акрамович очиб бердилар. Тиббиётимизнинг ўлуғ сиймолари хақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси доценти Магзумов Хамидулла Баширович хам ўзларининг фикрлари ва тиббиётимизнинг сўнмас дарғаларини ёд олиб билдирган фикрлари барча талабалар ва устозларимиз қалбида қолди.

Тадбирда тиббий педагогика факультети 303-гуруҳ талабаси Ўктамова Динара томонидан Академиямиз шаъни ва шуҳратини нафақат республика балки Собиқ иттифоқ миқёсида кўтарган ҳақиқий олим ва раҳбар тиббиёт фанлари доктори, профессор Башир Хикматуллаевич Магзумов хотирасига бағишланган видео ролик билан қатнашди.

302-гурух талабаси Райимова Нафиса тиббий ва биологик кимё кафедраси мудири Қулманова Муножат Усмановнанинг хотирасига бағишланган тақдимот билан иштирок этди.

Тиббий педагогика факультети талабаси Исматова Лобар 9-май хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ёзилган шеър билан қатнашди.

Ўзбекистон психиатрияси сохасида ўчмас из қолдирган Алимов Худоёр Алимович хотирасига бағишланган тақдимотини тиббий педагогика факультети талабаси Эшназаров Мадаминхўжа қилиб берди.

Талабаларнинг ижодий ишлари ва билдирилган фикрлар билан тадбиримиз янада ажойиб ва мазмунли ўтди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan