Иқтидорли ёшлар ҳаётидан…

Иқтидорли ёшлар ҳаётидан…

 

“Мен учун илмлар беллашуви янги дарс, янги машғулот…таъбир жоиз бўлса янги замонавий устоздир.”

Шаҳзод Шамсиев…Тошкент тиббиёт академиси талабаси. «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» Халқаро лойиҳаси ғолиби…

Шаҳзод Шамсиев тенгқурлари орасида илмга чанқоқлиги ва тиришқоқлиги билан ажралиб туради. Унинг Академия тасарруфида ўтказиладиган танловлардан тортиб, республика ҳатто, халқаро миқиёсда ўтадиган турли  фан беллашувларидаги иштироки шунинг учун ҳам бесамар кетмайди. Ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, танлаган касбининг сир асрорларини астойдил ўрганишга киришган бўлажак шифокор куни кеча яна бир муваффақияти билан ота онаси ва устозлари ишончини оқлади.Йирик илмий педогогик жамоа шаънини муносиб ҳимоя қилди.

Шу йилнинг 17 Май куни Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтида талабалар илмий жамиятининг 49 республика илмий амалий онлайн видео конференсияси ўтказилганди.

«Тиббиёти ривожлантириш истиқболлари» номли анжуманда Тошкент тиббиёт академияси талабаси Шаҳзод Шамсиев  «Инсон организмда витаминлар етишмовчилигининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш» мавзусидаги илмий ишланмаси  билан иштирок этиб юқори натижа кўрсата олди.

 

Турдиқул Бобомуратов. Болалар касалликлари кафедра мудири, илмий раҳбари.

– Шаҳзод ҳар доимгидай бу сафар ҳам ишончимизни оқлади.

Анжуманнинг » Долзарб мавзудаги илмий иш» номинацияси дипломини қўлга киритиб академиямиз ёшларига ўрнак кўрсатди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, мен талабамизнинг шу кунгача қўлга киритган муваффақиятлари ҳақида айтмоқчиман. Бўлар бола бошидан деган гапда жон бор. Шаҳзод 2 чи курсда таҳсил олаётганида Ломоносов университетининг Тошкент филиалида ўтказилган халқаро илмий амалий анжуманда фундаментал фанларга қизиқишини “Энг яхши маъруза номинацияси” йўналишидаги фаол иштироки билан исботлай олганди. Ўшанда шогирдим  1чи ўринни қўлга киритганида мен унинг кейинги истиболига қаттиқ ишонгандим. Адашмаган эканман, мана ҳар йили кетма кет ўтаётган ёшлар анжуанларида Шаҳзод Шамсиев ўз олийгоҳи –Тошкент Тиббиёт Академияси номини муносиб ҳимоя қила оляпти.

2019 йил:

Тта талабаси Шаҳзод Шамсиев Ломоносов номли Москва Давлат Университетининг Тошкент филиалида ўтказилган «ХХИ Тиббиётда замонавий кадрлар таёрлашнинг истиқболлари» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда 1- ўринни эгаллади.   Шу йили Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро ФОРУМ да энг яхши мақоласи учун сертификат билан тақдирланди.

2019 йилда Тошкент шаҳар Юридик университетида ўтказилган халкаро  ФОРУМ энг яши делегат номинацияси ғолиби бўлди. Шунингдек, Тошкент давлат жаҳон тиллари университети, Aндижон давлат Тиббиёт институтида ўтгазилган ХAЛҚAРО ФОРУМИ да фаол иштирок этиб, маҳалий  ҳокимликлар томонидан сертификат билан тақдирланди.

2020 йил:

Урганч шаҳрида ўтказилган Форумда  2-ўринни эгаллаб,  халқаро илмий –амалий тадқиқотлар конкурсининг 1-ўрин совриндори бўлди.

2020 йилда Унга Пенза шаҳрида бўлиб ўтган онлайн ХВИ Халқаро илмий – тадқиқот танловда шарафли 1-ўрин насиб этди.

Шу йили Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» Халқаро лойиҳасида қатнашиб, биринчи даражали диплом ва «Энг яхши ёш олим – 2021” кўкрак нишони соҳибига айланди”.

Шаҳзод сингари МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган энг  ёш олимлар иштирок этган бу каби йирик илмий ижодий  лойиҳалар    минтақамиздаги ёш иқидорларнинг илм фанга нисбатан қизиқишини орттириш билан бирга уларни бир мақсад йўлида  бирлаштирувчи платформа яратишга ҳам хизмат қилмоқда.

Шаҳзод менга телефон орали берган интервьюсида, унинг учун   бу каби илмий беллашувлар нафақат ютуқ ва дипломлардан иборат ғалаба нашидаси, балки келажак дастурларини амалга ошириши учун энг қулай машғулот, ўрганаётган илми, орттираётган тажрибасини муносиб синовдан ўтказишнинг айни фурсати эканлигини айтди.

“-мен танловларни, синовни яхши кўраман. Билимлар беллашувига қизиқишимнинг сабабига келсак, танлаган соҳам бўйича кўпроқ  билимларни ўргангим келади.  Анатомия фанига бўлган қизиқишларим бугун мени урология соҳасидаги янгиликларни ўрганишга ундаяпти. Тиббиётдаги замонавий ишланмаларни мустақил таҳлил қилгим келади. Биламан бунинг учун ҳали кўп ўқиб ўзрганишим керак. Устозларим таъбири билан айтганда, тиббиёт тараққиё билан тенг ҳаракатда. Кунда янгиланиб, тафаккур олами кенгайиб борадиган серқирра соҳа. Яхши мутахассис бўлишни истаган шифокор кунда ўз устида ишлаши, изланиши, илмларнинг энг янгисини ўзлаштириб боришдан асло тўхтаб қолмаслиги керак. Мен учун илмлар беллашуви янги дарс, янги машғулот…таъбир жоиз бўлса, янги замонавий устоздир.”

ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА, Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan