Тошкент тиббиёт академияси Олий маълумотли ҳамшира факультетида, «Коррупция- давр муаммоси» мавзусида масофавий маънавий- ҳуқуқий тадбир ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академияси Олий маълумотли ҳамшира факультетида, «Коррупция- давр муаммоси» мавзусида масофавий маьнавий- ҳуқуқий тадбир ташкил этилди. Хозирги пайтда давлатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил равишда амалга ошириб келинмоқда. Мамлакатимиз таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мавзуга бағишланган тадбир ОМХ факультети профессор-ўқитувчилари, мураббийлари ҳамда талабалари учун ташкил этилди. Тадбирда етук ҳуқуқшунос- Халилов Дилмурод Нажмиддинович, Олий таълим тизимидаги коррупцион холатлар хақида, уларга қарши кураш, ушбу соҳа бўйича халкаро тажриба ва муаммони ечиш йўллари ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan