8-ТТЖ маънавият хонасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

2021 йил 31 май куни 8-ТТЖ маънавият хонасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бунда факультетнинг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Г.Ф.Шерқўзиева, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов ва факультет талабалари иштирок этишди. А.А.Раззоқов, – амалга  оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотларни талаба ёшларга етказиш, улар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини  олиш  эканлигини  таъкидлаб  ўтди.

Талаба-ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини ошириш жуда муҳим эканлиги,  ёшларнинг қонунларни билмаслиги оқибатида муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун мамлакатимизда тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги, фуқароларимиз учун барча ҳужжатлар бўйича маълумотларни олиш ва ўрганиш учун имкониятлар мавжудлигини ва бу борада талай ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ёшларга коррупция балоси ҳақида умумий маълумотлар берилди ва коррупциянинг келиб чиқиши ҳақида ўз фикр – мулоҳазаларини билдириб ўтди. Айниқса, ёшлар кириш имтиҳолнларига аралашиб қолаётганлиги ва бунинг натижасида қанча муаммолар келиб чиқаётганлиги бўйича, академия талабали мисолида батафсил тушунтириб берди.

Г.Ф.Шерқўзиева сўзга чиқиб, – коррупцияга қарши курашиш доимийликни талаб қиладиган жараён эканлиги, шунинг учун коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги иммунитетини кўтаришга доимий эътибор қаратмоқлигимиз кераклиги      таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, коррупцияни келтириб чиқарувчи шарт-шароит ларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда ота-оналар томонидан фарзандларининг олий таълим муас­сасаларида таълим олишини педагогик назорат қилиш даражаси жуда сустлиги, оилада­ги нотинчлик каби камчиликлар ёшларнинг нор­мал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг кўпчилиги бўш вақтларини кўчада ўтказаётганлиги, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, авваламбор, аҳборот-таҳлил ишларини­ йўлга қўйиш лозимлиги ва бу билан ёшлар томонидан содир этилаётган ҳу­қуқбузарликларнинг умумий ҳолати, миқёси, таркиби, табиати тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин эканлигини таъкидлаб ўтилди. Ўзи, ои­ласи, халқи, маънавий  ил­дизлари  ҳақида  етарли. Ҳозирги кунда талабаларимизнинг энг асосий вазифалари бу яхши ўқиб, келажакда яхши мутахасис бўлиб етишиш, элнинг корига яраш, Ватаннинг содиқ ўғил-қизлари бўлиб етишиш эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Давра суҳбати сўнгида талабалар томонидан ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар бериб, фикрлашдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan