Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари ва ТТА Хотин-қизлар кенгаши раиси Л.Қ.Абдуқадирова томонидан “Хислат” махалласи кутубхонасига китоблар тақдим этилди.

28 май куни  “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси ходимлари кафедра мудири Ф.И.Саломова  ва ТТА Хотин-қизлар кенгаши раиси Л.Қ.Абдуқадирова бошчилигида “Хислат” МФЙ раиси Худойбердиев Алижон Мухторович бошчилик қилаётган  махалла кутубхонаси учун  китоблар совға қилинди. Ушбу китоблар: табобатга доир, экология хамда атроф мухит мухофазасига доир, компьютер технологиясидан фойдаланиш учун қўлланиладиган адабиётлар, йўл харакати хавфсизлигига доир қўлланма китоблари, ўзбек урф одатлари хамда этнологияси хақида хикоя қилувчи китоблар  хамда қатор ўзбек ва жахон адабиёти номоёндаларининг қаламига мансуб бўлган бадиий адабиётлар совға сифатида топширилди. Шу билан бирга мутоола қилиш учун бир қатор журналлар хам совға сифатида кутубхонага келтирилди.  Бундан махалла болалари, махалла ахли қолаверса махалла мутасаддилари хурсанд бўлдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan