Тошкент тиббиёт академияси ёш олимлари дунё нигоҳида…

Тошкент тиббиёт академияси ёш олимлари дунё нигоҳида.

Тошкент тиббиёт академияси 2 июнь куни “Соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари” мавзусига бағишланган анъанавий “Only English: Topical Issues of Healthcare” номли халқаро илмий амалий анжуманга мезбонлик қилди.

Бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланган нуфузли анжмуанда Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасалари билан бир қаторда, хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари, жумладан, АҚШ, Швеция, Финляндия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан ёш олимлари ҳам қатнашдилар.

Ушбу анжмуаннинг мақсади тиббий амалиётга жалб қилинган хорижлик ёш олимлар билан ўзаро алмашиниш ва муҳокама қилиш учун майдон яратиш шунингдек, маҳаллий илм-фанни ривожлантириш ва уни халқаро даражага кўтаришдан иборатдир.

Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “2030 йилгача фанни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097 –сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, ёш олимларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг билим ва маҳоратини оширишга ҳамда уларнинг илмий асарларини дунё бўйлаб тарқатишга ҳам кўмаклашади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимизда илмий ишлар кўлами ва сифатини яхшилаш мақсадида анжуман инглиз тилида ташкил қилинди. ТТА ёш олимлари ва талабалар мазкур анжуманга жиддий тайёргарлик кўргандилар. Бу уларнинг анжумандаги фаол иштирокида яққол намоён бўлди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan