“Жийдали” маҳалласида тиббий кўрик ташкил қилинди

2021 йил 9 июнь санасида ТТА педагогика ва психология кафедраси ташаббуси билан Олмазор тумани “Жийдали” маҳалласида тиббий кўрик ташкил қилинди. Маҳалладаги 15 нафар ётиб қолган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик учун Тошкент тиббиёт академиясининг клиник фармакология, дерматовенерология, эндокринология, 2-сон факультет ва госпитал хирургия, юқумли ва юқумли болалар касалликлари, травматология-ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрохирургия кафедралари жалб қилинди. Беморларнинг уйларига бориб терапевт, дерматовенеролог, травмотолог, инфекционист ҳамда хирурглар тиббий маслахатлар бердилар.

   

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan