Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари “Ғалаба боғи”: ва “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюрдилар

2021 йил 19 июнь куни Тошкент тиббиёт академияси болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари кафедра мудири, профессор Т. А. Бобомуратов бошчилигида Ғалаба боғи мажмуасига ва “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюрдилар.

Боғда уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган композицион мажмуалар билан яқиндан танишдилар.Музей остонасидан бошланувчи “Ўзбекистон уруш бошланиши арафасида” деб номланган бўлимда 1938—1940-йиллар, урушдан олдинги Ўзбекистонда давом этган ҳаёт тарзи тасвирланган суратлар, қайдномалар катта тассурот қолдирди.Боғдаги мажмуалар: «Матонат мадҳияси» – беш ўғли ҳам урушда ҳалок бўлган Зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг вафодор келинлари, шунингдек, бутун ўзбек аёллари садоқати рамзи, «Мангу жасорат» – афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов сингари юртимизнинг мард, ботир жангчи фарзандларинингл сўнмас хотираси рамзларини кўриш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш керакки, музейда иккинчи жаҳон урушида тиббиёт ходимларининг қўшган ҳиссаси алоҳида ёритилганлиги таҳсинга лойиқ.  Ушбу бўлимда уруш йилларида тиббиёт ходимларининг кўрсатган жасоратлари ва ўша даврда ишлатилган тиббий асбоб ускуналар, тиббиёт жихозлари орқали тиббиёт хизматини ташкил этилган ифодаланган. Шунингдек, музейда уруш даврида ва урушдан кейин тиббиёт  соҳасини ривожига катта хисса қўшган академиямиз олимлари, академиклар ( Ашрапова Муқаддам Ашрапова, Арипов Ўктам Арипович, Ахмедов Носир Комилович, Мусабаев Исак Курбанович, Заиров Қаюм Собировичлар) фаолияти алоҳида лавҳалар билан ифодаланган. Бу эса кафедра ходимларида яна бир бор фахр  – ифтихор туйғусини уйғотди.

Элимизнинг бу жасорати, меҳр-мурувват ва инсонпарварлик фазилатлари ҳали ҳамон шон-шараф мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда. Вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шон-шараф музейида эса ана шундай шонли тарих ўз ифодасини топган. Тарихий факт ва воқеалар замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган.

Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan