Тошкент давлат тиббиёт академияси Венгриянинг ЗЕММЕЛВЕЙС университети (Semmelweis University) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади…

Shadmanov Alisher Kayumovich

Тошкент давлат тиббиёт академияси Венгриянинг ЗЕММЕЛВЕЙС университети (Semmelweis University) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.

Шу йилнинг 21-23 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия ОТМлари ректорларининг биринчи форумини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур форумда иштирок этиш учун Венгрия делегацияси таркибида Земелвейс Университети (Semmelweis University) ректори доктор Бела МЕРКЕЙ (Dr. Merkely Béla) ва ректори маслаҳатчиси доктор Вильмош ИВАДИлар Венгрия элчихонаси маданият буйича ходими ҳамроҳлигида Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюрди.

Бугун Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор А.Шодмонов Венгриянинг ЗЕММЕЛВЕЙС университети делегациясини қабул қилди.

«Венгриядаги  қадимий  тиббий муассаса ҳисобланган  ЗЕММЕЛВЕЙС университети бугунги кунда ҳам мамлакатдаги  ноёб тиббиёт фанлари университети мақомини сақлаб турибди. Шундай нуфузли даргоҳ билан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида аллақачон манфатли ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилганди. Сизнинг бугунги ташрифингиздан сўнг алоқаларимиз замонавий тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги босқичига яна бир ишончли қадам қўйиш билан янада мустаҳкамланишига умид боғлайман.»

ТТА ректори А. Шодмоновнинг дунёга машҳур университет вакиллари билан суҳбати ана шундай кўтаринки руҳдаги эътироф билан бошланди.  Томонлар Венгриядаги қадимий тиббиёт университети ва Тошкент тиббиёт академиясидаги ўқитиш мезонлари шунингдек, замонавий тиббий таълимнинг чегара билмас имкониятлари борасида фикрлашдилар. ТТА симуляция ўқитиш марказида ўтган  самимий учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг дастлабки келишуви имзоланди. Келишувга асосан биринчи навбатда талабалар орасида кредит асосида алмашув йўлга қўйиш режалаштирилди.

Венгриянинг ЗЕММЕЛВЕЙС университети тўғрисида қисқача маълумот:

1769 йилда Трнавский университетининг тиббиёт факултети (кейинчалик Будапешт университети) сифатида ташкил этилган.

1969да университетга келиб ташкил этилганининг 200 йиллиги муносабати билан таниқли Венгер шифокори, профессор Игнаc Земмелвейсс (1818-1865) номи берилди.

250 йиллик катта тарихий тажрибага эга Университетда 11000 талабалар

венгрия, инглиз ва немис тилларида сабоқ оладилар. Ҳар йили тиббиёт соҳаси буйича 1100 та талаба битиради.

Венгрия стоматологларининг 70 фоизи,  фармацевтларнинг  50 фоизи, 42 фоиз шифокорлар ва 27 фоиз Венгрия соғлиқни сақлаш мутахассислари Земмелвейс университети битирувчиларидир.

Факультетлар:

Умумий тиббиёт

Фармакология

Стоматология

Жисмоний тарбия ва спорт

Жамоат соғлиқни сақлаш тизими.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan