«Ёшлар ва талабалар форуми» доирасида ташкил этилган ҚВЗ танлови саралаш босқичида ТТАнинг «Адреналин» жамоаси иштирок этди

28 июнь куни Ашхобод кўнгилочар боғида  «Ёшлар ва талабалар форуми» доирасида ташкил этилган ҚВЗ танлови саралаш босқичида Тошкент тиббиёт академиясининг «Адреналин» жамоаси иштирок этди. «Адреналин» жамоасининг янги таркиби иштирокида тақдим этилган сахна кўринишлари йиғилган томошабинларга ҳушкайфият бағишлади. Танлов 2 кун давомида 22 та олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.  Тошкент тиббиёт академияси «Адреналин» ҚВЗ жамоасига кейинги босқичларда муваффақиятлар тилаймиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan