Диққат, магистратурага қабул бошланди!…

Диққат, магистратурага қабул бошланди!

2021 йил 5 июлдан Республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Эслатма:

Магистратурага қабул имтиҳонлари икки босқичда, мутахассислик фанидан ОТМ томонидан белгилангантартиб бўйича ва чет тили фанидан ДТМ томонидан тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Magistratura qabul parametrlari

2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйичаТАҚСИМЛАНИШИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan