ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИГА МУРОЖААТ !

Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик!. Халқимиз билан бир бўлиб, коронавирусга қарши эмланиб, бу офатни биргалик енгайлик.

Ҳурматли талабалар!.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан оммавий эмланаётганлиги ҳамда #мен_вакцина_олдим акцияси ўтказилаётганлиги тўғрисида барчангизнинг ҳабарингиз бор.
Коронавирус касаллигининг янги штамми аҳолининг энг фаол, ҳаракатчан қатлами бўлган болалар ва ёшлар орасида ҳам кўп аниқланмоқда, бу эса ўз навбатида касалликни аҳоли орасида янада тезроқ тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Короновирусга қарши вакцина билан эмлаш – ҳар бир инсонни ушбу касалликдан сақлашини, аҳоли орасида жамоавий иммунитет ҳосил бўлишини, коронавирус тарқалиш занжирини узиш орқали эпидемиологик барқарорликни таъминлашни аъсосий ва ягона йўли эканлигини Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талабаларнинг барчаси билишади.
Ҳурматли талабалар! Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик, ҳалқимиз билан бир бўлиб, короновирусга қарши эмланиб, коронавирусни бирга енгайлик!.
Янги 2021-2022 ўқув йилида ўқув жараёнларини тўлиқ анъанавий шаклда ташкил этиш учун академияда эпидемиологик барқарорликни таъминлашда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Шу муносабат билан 2021 йил сентябр ойида барча талабалар коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмланган ҳолда ўқишга чиқишини сўраймиз. Бунинг учун, талабалар эмлаш жараёнларини шу кунларда бошлашлари зарур. Бугунги кунда академия раҳбарияти тўлиқ эмланган бўлса, профессор- ўқитувчиларнинг 45, 2 % эмланди,
Тошкент тиббиёт академияси талабалар турар жойида 2000 га яқин талабалар истиқомат қилади, турар жойлардаги барқарор эпидемиологик вазиятни таъминлаш энг муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли, талабалар турар жойларига жойлашиши назарда тутилган талабалар албатта короновирусга қарши эмланган бўлиши керак ва улардан тегишли ҳужжатлар талаб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Қадрли талабалар! Ўз саломатлигигингизга ўзингиз масъулсиз, коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмланинг, тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланинг, карантин қоидаларига риоя қилинг, шубҳасиз, биз бугунги эпидемиологик нохуш вазиятни бартараф этамиз, жонажон олийгоҳимизда ўқишни давом эттирамиз.

Тошкент тиббиёт академияси
ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат
ишлари бўйича проректори Т.А. Бобомуратов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan