ТТА Шифокор спорт мажмуасида “Спорт билан нафислик ва саломатлик сари” мавзусида мусобақалар ташкил этилди

2021 йил 4 август куни  Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида академияга бириктирилган Олмазор туманида жойлашган “Жийдали”, “Хислат”, “Шифокор”, “Беруний” ҳамда “Чиғатой-Оқтепа” маҳаллалари спорт жамоалари ўртасида шахмат, стол тенниси, волейбол спорт турлари бўйича мусобақа  ўтказилди. Мусобақаларда юқоридаги маҳаллаларда жойлашган ёшлардан иборат бешта маҳаллалар жамоалари иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланиб,  Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон либерал демократик партиясининг Олмазор тумани ҳамда Тошкент шахар кенгаши томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan