Академияга қабул

Ҳурматли абитуриентлар! 

Абитуриентларни рўйхатга олиш тизими

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга тавсия этишга тест синовларида иштирок этиш учун ўзингизга яқин бўлган исталган олий таълим муассасасига мурожаат этишингиз мумкин. 

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентлар олий таълим муассасаларининг тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган  учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин!

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб  олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб хужжатлар фақат онлайн қабул қилинади.

Керакли хужжатлар:

  1. Паспорт
  2. Диплом ёки аттестат (асл нусхаси)
  3. Тўлов квитанцияси

Бу йил ўқишни тугатганлар хужжат топширишни тўловсиз амалга оширади!

Давлат тест марказининг расмий веб-сайти,

https://dtm.uz/

Қабул ҳайъати иш вақти:

Душанба             9-00- 18-00

Сешанба             9-00- 18-00

Чоршанба           9-00- 18-00

Пайшанба           9-00- 18-00

Жума                   9-00- 18-00

Шанба                 9-00- 18-00

Қабул ҳайъати

     Абитериентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


Тест синовларини топшириш учун бу йилдан олдинги ўқув йилида ўқишни тугатган абитуриентлар энг кам иш ҳақининг 50% миқдорида (101365 сўм) тўловни амалга оширадилар.

Қабул ҳайъати

Тошкент тиббиёт академиясининг Қабул ҳайъати “Шифокор” спорт мажмуасида жойлашган.

Мўлжал: Урология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказидан “Катта халқа йўли”  томолнга

Аҳборот-маслаҳат маркази (“CALL CENTER”):

78-150-78-34

78-150-78-29

78-150-78-27

90-984-78-10

90-984-78-19

Норматив ҳужжатлар:

Абитуриент хужжатларни онлайн тарзда киритиши учун:

2019/2020 ўқув йилига хужжатлар фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Сиз ўзингизга яқин бўлган исталган олий таълим муасассасига мурожжаат этишингиз мумкин.

Керакли хужжатлар:

  1. Паспорт
  2. Ўқишни битирган диплом ёки аттестат (асл нусхаси)
  3. Тўлов квитанцияси (Бу йил ўқишни битирганлардан ташкари абитуриентлар учун)

2019/2020 ўқув йили учун  фанлар кетма-кетлиги мос келадиган учта таълим йўналишида конкурсда иштирок этиш мумкин. Абитуриент хужжатларни онлайн киритган пайтда учта йўналишни танлайди. Биринчи йўналишда тавсия этилмаган ҳолатда иккинчисига, иккинчисига ҳам тавсия этилмаса учинчи йўналишда конкурс бўйича кўриб чиқилади.

Тест синовларини истлган худуда топшириш мумкин. Бунинг учун онлайн хужжатларни киритган пайти албатта тест синовларини топширадиган худудни белгилайсиз,

 


Абитуриентлар диққатига!

Абитуриентлар ўқишга тавсия этилганидан кейин барча  хужжатларини тавсия этилган олий таълим муассасига тақдим этади.


БакалавриатБАКАЛАВРИАТ

Таълим йўналишлар:
Даволаш иши;
> Касбий таълим (Тиббий-педагогика);
> Тиббий профилактика иши;
> Тиббий биология иши;
Олий ҳамширалик иши;
> Ҳарбий-тиббиёт иши.


MagistraturaМАГИСТРАТУРА

Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида ўқитиш камида икки йил давом этадиган таълим.

44 йўналиш бўйича магистратурага қабул ҳақида батафсил маълумот

 

 


Клиник ординатураКЛИНИК ОРДИНАТУРА 

 

 

 

 


 

Катта илмий ходим-изланувчилар институтиТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, ДОКТОРАНТУРА ва МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛАР ИНСТИТУТИ

 

 

 

 

тайёрлов курслариТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИ

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш тайёрлов курслари мавжуд бўлиб, улар ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳақида қуйида келтирилган.

Тайёрлов курслари ва низом

 

 

***

Toshkent tibbiyot akademiyasi 2005 yilning 19 iyulida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent tibbiyot akademiyasini tashkil qilish to‘g‘risida”gi PF-3629-sonli Farmoni, shuningdek O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005 yil 29 iyuldagi 178-sonli Qarori bilan bekor qilingan Birinchi va Ikkinchi Toshkent davlat tibbiyot institutlari bazasida tashkil qilingan.

Toshkent tibbiyot akademiyasi O‘zR Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan 2008 yilning 31 martida berilgan ¹8-sonli sertifikatiga asosan oliy ta’lim muassasasi maqomiga ega.

Toshkent tibbiyot akademiyasining asosiy faoliyat yo‘nalishlari (nizomga muvofiq):

  • aholiga tibbiy yordam ko‘rsatish sifatini yaxshilash maqsadida yuqori malakali tibbiyot kadrlarini tayyorlash va sog‘liqni saqlash tizimini tuzilmasini takomillashtirishda qatnashish;
  • o‘quv jarayonlarini tashkil qilishda ilg‘or ta’lim texnologiyalarini keng joriy qilish negizida ta’limni yangi mazmun bilan to‘ldirish;
  • bo‘lajak shifokor mutaxasislarni ayni vaqtning o‘zida davolash amaliyotining aniq ko‘nikmalarini egallash bilan o‘qitishni ta’minlash;
  • tibbiyot xodimlarini tayyorlashning istiqbolli yo‘nalishlarini belgilash, shifokorlar faoliyatida, atrof muhitdagi ekologik o‘zgarishlarni hisobga olgan holda, profilaktik yo‘nalganlikni shakllantirish;
  • filiallar faoliyatiga rahbarlik qilish, Respublikada oliy ma’lumotli tibbiyot kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish bo‘yicha yetakchi sifatida mamlakatdagi tibbiyot oliy o‘quv yurtlarini ishini muvofiqlashtirish va uslubiy jihatdan boshchilik qilish, shuningdek tibbiyot, sog‘liqni saqlash, sog‘lom turmush tarzini qaror toptirish sohasida ilmiy tadqiqotlar olib borish;
  • tibbiyot sohasidagi pedagogik kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish bilan birga ularga vatanparvarlik va komil insonlik his tuyg‘ularini yuksak darajada, o‘z kasbini egallashga intilish hamda ma’naviy-axloqiy fazilatlarini shakllantirish;
  • tibbiyot kadrlarini tayyorlashda vatanimiz va xorijiy ilg‘or tajribalarni hisobga olish, tizimlashtirish va ularni Respublika oliy tibbiy ta’limi tizimiga joriy qilish.

Translate: Eng Рус