Илмий тадқиқорт сектори Рахбари
т.ф.н. Акромов Давлатбой Араббаевич
Тел.: +998 71 150 78 41, + 99890 370 16 82.
Email: davlatboy.akramov@tma.uz, davlatboy@mail.ru
Тошкент тиббиёт академияси, Илмий тадқиқот сектор (НИС) бўлимига
ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Биз ишончга асосланган узоқ муддатли муносабатларни ўрнатамиз.
Илмий тадқиқот сектори (НИС) – Тошкент тиббиёт академиясининг тузилмалари (МНИЛ. НИС, кафедра ва бошқа бўлинмалар) томонидан бюджетдан ташқари маблағларни ишлаб топиш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий амалий ишларни бажаришга йўналтирилган, ахолига пулли хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматларни бажариш мақсадида буюртмачилар билан хўжалик шартномаларини тузади, расмийлаштиради ва бажарилишини назорат қилади.
Ҳурматли дўстлар!
Сизни бизнинг веб-сайтимиз сахифаларида кутлашдан мамнунмиз! Тошкент тиббиёт академияси Илмий тадқиқот сектори ташкил этилган буён доимий равишда ўзининг фаолиятини такомиллаштириб бормоқда. Ушбу сайи харакатларимиз бизни етакчиликни сақлаб қолишда ва хамкорларимизга тақдим этилаётган хизматларимиз сифатини юқори даражада таъминлашга имкон бермоқда.
Бўлим хақида
- Тошкент тиббиёт академияси, Илмий тадқиқот сектори кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” ДУК томонидан тавсия қилинган янги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни клиник синовлардан ўтказиш, ЎзР ССВ “Гигиена, санитария ва эпидемиология департаменти” томонидан тавсия этилган янги дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва овқат қўшимчаларини токсикологик паспорти тузиш, илмий тадқиқот ва илмий амалий ишларни ҳамда бошқа пуллик хизматлар (илмий ташхисиёт лабораториялари, тайёрлов курси, нашриёт ишлари, спорт иншоотларидан фойдаланиш, клиник ординаторларни ёндош фанлардан ўқитиш, мехмонхона ва талабалар турар жойлари яшаш ўринларини ижарага бериш, бўш бино ва иншоотларни ижарага бериш)ни бажариш учун буюртмачилари билан шартномалар тузиш, расмийлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган.
- Илмий тадқиқот сектори Академия ректори томонидан тасдиқланган “Низом” асосида фаолиятини олиб боради. Илмий тадқиқот сектори фаолиятига Илмий ишлар бўйича проректор бевосита рахбарлик қилади.
- Илмий тадқиқот секторида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” ДУКси томонидан тавсия қилинган янги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни клиник синовлардан ўтказишга рухсат этилган кафедра ва бўлинмаларнинг профессор-ўқитувчилари:
- Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси (профессор Охунов Алишер Орипович)
- 1-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси(профессор Ризамухамедова Машкура Зокировна)
- 1-сон факультет ва госпитал жарроҳлик кафедраси (профессор Хакимов Мурод Шавкатович)
- 1-сон болалар касалликлари кафедраси(профессор Холматова Барно Турдиходжаевна)
- 2-сон болалар касалликлари кафедраси(профессор Каримжонов Илхом Асамович)
- ЛОР ва стоматология кафедраси(профессор Шайхова Холида Эркиновна)
- Неврология кафедраси (профессор Рахимбаева Гульнара Саттаровна)
- Офтальмология кафедраси(профессор Бахритдинова Фазилат Арифовна)
- Анестезиология ва реаниматология кафедраси(доцент Ибрагимов Неъматжон Комилжонович)
- 2-сон ички касалликлар кафедраси (профессор Рустамова Мамлакат Тулабаевна)
- Хирургик касалликлар кафедраси(профессор Тешаев Октябр Рухиллаевич)
- 2-сон акушерлик ва гинекология кафедраси(профессор Нажмутдинова Дилбар Қамариддиновна)
- Психиатрия кафедраси(профессор Ходжаева Назира Исламовна)
- Клиник фармакология кафедраси(профессор Ёкубов Абдужалол Вахабович)
- Фармакология кафедраси(профессор Аллаева Мунира Джуракуловна)
- 1-сон акушерлик ва гинекология кафедраси(профессор Аюпова Фарида Мирзаевна)
- 1-сон Травматология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси(профессор Каримов Муродулла Юлдашевич)
- 1-сон ички касалликлар кафедраси(профессор Нуриллаева Наргиза Мухтархановна)