ТТА ректори А.К.Шадмановнинг Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмасига ташрифи

Яшнобод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли махсус поликлиника фтизиатрия диспансерида ташкил этилган бўлиб, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатади. Айни кунда ушбу тиббиёт муассасасида беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча зарурий шароитлар яратилган.

Ҳусусан, лаборатор ҳамда инструментал текширувлар ўтказиш, текширув натижаларидан келиб чиққан ҳолда уларга даво муолажаларини тавсия қилиш ва амбулатор даволаш ишлари йўлга қўйилган.
Бугун мазкур поликлиникага Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадманов ҳамда Абдулла Ибатовлар ташриф буюрдилар.

Поликлиника бошлиғи Муаттар Абдуллаева ҳамроҳлигида ўтган танишув жараёнида беморларга яратилган шарт шароитлар ўрганилию, пандемия шароитида иш жараёнидаги назоратни кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan