Вакцина ҳақидаги ҳақиқат ва бўҳтонлар.

Тошкент тиббиёт академияси мамлакатимиздаги энг нуфузли тиббиёт олийгоҳларидан бири.
Мингдан зиёд профессор~ўқитувчилар меҳнат қилаётган мазкур илмий жамоа коронавирус инфекцияси тарқалган дастлабки кунлардан бошлаб мамлакатимиз аҳолисига ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан энг
керакли маслахатларни бериб келмоқди. Мутахассисларимиз касаллик авж олганида Ковид марказларда ишлаб касбий садоқатларини намоён этмоқдалар.

Айниқса, Пандемия тарқалиб боришини олдини олишнинг энг тўғри йўли вакцинация эканлигини халқимизга содда оммабоп тарзда
тушунтиришда тарғиботнинг энг самарали усулларидан фойдаланмоқдалар.
Маҳалла ва гузарларда бўлиб оилавий поликлиникалар ишига кўмаклашмоқдалар.
Шуниси аҳамиятлики, айни кунда тиббиёт академиясининг барча профессор – ўқитувчилари тўлиқ эмланди. Янги ўқув бошланиши муносабати билан талабалар ҳам вакцинация тадбирларига уюшқоқлик билан жалб этилмоқдалар.
Шу кунга қадар вакцина билан боғлиқ бирор ноҳуш ҳолат кузатилмади. Ҳеч ким эмлашдан жабр чекмади.
Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали бонг ураётган, одамлар онгида вакцинага нисбатан шубҳа уйғотишга ҳаракат қилаётган шифокорнинг ТТА илмий ходими эканлиги минг афсуски ҳақиқатдир.
Унинг тармоқлардаги чиқишлари мантиққа қанчалик тўғри келади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan