Toshkent tibbiyot akademiyasi ilmiy kengashi

ТТА ИЛМИЙ КЕНГАШИ

Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгаши (кейинги ўринларда – Илмий кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлидаги “Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ- 3629 сонли фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 июлидаги қарорига асосан ташкиллаштирилган.

Илмий кенгаш фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар таёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига ҳамда «Олий таълим тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ташкил этилади. Илмий кенгаш Тошкент тиббиёт академиясининг асосий вазифаси тиббиёт соҳаси бўйича мутахассислар ва олимлар тайёрлашда академиянинг таянчи ҳисобланади. Илмий кенгаш академиянинг умумий бошқариш ҳамда таълим, илмий-тадқиқот, даволаш ва маънавий-маърифий ва бошқа фаолиятлари юзасидан мухим масалаларни хал қилади. Илмий Кенгашнинг раиси ректор т.ф.д.,профессор Туйчиев Лазиз Надирович. Илмий Кенгаш таркиби ректор, проректорлар, илмий котиб, факультет деканлари, академиянинг Урганч, Фарғона ва Термиз филиаллари директорлари, бўлим раҳбарлари, кафедра мудирлари, Тошкент тиббиёт академияси ва тиббиёт йўналишидаги ташкилотларнинг йирик олим ва мутахассислари, шунингдек, жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат.

2019 йил 27 февралда тасдиқланган  Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий кенгаши  тўғрисидаги Низомига мувофиқ Илмий Кенгаш:

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди;
  • факультетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлари тўғрисидаги, академик лицей, илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисидаги, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;
  • илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;
  • академия ривожланишининг йиллик ва истиқболий режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;
  • факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек маркетинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бўйича қарор қабул қилади;
  • «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ профессор- ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;
  • профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлашга тақдим этади;
  • академия битирувчилари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг инглиз тилини билишларини таъминлаш ва компьютер технологиялари, Интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирлар белгилайди;
  • таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;
  • докторант (DSc), таянч докторант (PhD) ва мустақил изланувчи институтларига номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;
  • иқтидорли талабалар сафидан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан номзодларни «Истеъдод», “Эл-юрт умиди” жамғармалари орқали хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўтишга тавсия этади;
  • академия иқтидорли талабалари, докторант (DSc), таянч докторант (PhD) ва мустақил изланувчилари сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва давлат стипендиялар танловида иштирок этадиган номзодларни тавсия этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси номзодлигига, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор” фахрий унвонига, Давлат мукофотларига ва бошқа мукофотларга номзодларни тавсия этади;
  • Тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган ватанимиз ва хорижий мамлакат олимларига Тошкент тиббиёт академиясининг “Фахрий профессори”, “Академия фахрий шифокори” унвони бериш бўйича қарор қабул қилади.
  • «Соғлом авлод учун» жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбиясива уларнинг соғлиқларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
  • асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
  • хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади;
  • академия талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди;
  • Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси фаолиятини таҳлил қилади, клиника ва бўлимларда кўрсатиладиган даволаш профилактик ёрдамни такомиллашитириш бўйича қарорлар қабул қилади.

Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий Кенгаши рўйҳати.

Translate: Eng Рус