COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА АҲОЛИ ОВҚАТЛАНИШИНИНГ ГИГИЕНИК АСОСЛАРИ

 

Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, Ф.Л. Азизова, кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори Н.Ж. Эрматов

Мамлакатимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва умр кўриш давомийлигини узайтириш, юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда олиб бориладиган ишлари хар қандай касалликларининг профилактикасини амалга оширишнинг энг асосий мезони ҳисобланади.

Соғлом овқатланиш  организмнинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт кечириши, саломатлигини мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширувчи соғлом турмуш тарзининг энг асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.

COVID-19 коронавирус бу хавфли инфекция бўлиб, унинг аҳоли орасида тарқалишини назорат қилиш жуда мураккаб. Шунга қарамасдан, ушбу инфекцияни бундай тез суратларда тарқалишини тўхтатиш ўз қўлимизда: бунинг учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва касаллик юқтирган одамлар билан мулоқот қилмасликнинг ўзи кифоядир.

Коронавирус касаллиги даврида парҳез организмни озуқавий моддалар, оқсил, ёғ ва карбонсув, овқат толаларни, витаминлардан А ва Д турлари, минерал модадалардан кальций, фосфор,магний, калий, рух,селенга бой соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни талаб этади.

Коронавирус вақтидаги чекловлар натижасида захира маҳсулотларни сақлаш ва уларнинг ишлатиш талаблариги риоя қилиш. Заҳира маҳсулотлари музлатиган ва консерва қилиган, қуритилган маҳсулотлари турига бўлинади. Қуритилган маҳсулотларни сақлаш ва зарарланишнинг олди олинса кифоя, ишлатиш мумкин, бироқ, айрим қуритилган гўшт маҳсулотларни талаб кучлидир.

Консерва маҳсулотлариининг муддатига эътиборни қартиш ва уларини ишлатишда олдин совуқ сувда ювиш керак, бунда унинг таркибидаги натрий миқдори камайтирилади.

Музлатилган маҳсулотларни истеъмол қилишда уларнинг харорати жуда катта аҳамиятга эга. Музалтилган цитрус меваларни уй шароитида йогурт сифатида ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

Соғлом овқатланиш ташкиллаштириш билан биргаликда COVID-19 даврида, занжабил, саримсоқ пиёз, резаворлар, сут ва сут маҳсулотлари, денгиз ўсимликлари, сабзавотлар, тухум ва  денгиз балиқ асосий  манба ҳисобланади.

Вирусли касалликлар, жумладан, грипп ва коронавирусли касалликларда ошқозон фермент ишлаб чиқаришининг бузилиши ва кўп ҳолларда ошқозон-ичак тизими иш фаолияти издан чиқиши кузатилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳазми осон ва таркибида барча керакли моддалар бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу эса ўз навбатида организдаги йўқотишлар ўрнини қоплаш ва метаболик касалликларнинг келиб чиқишини олдини олишдаги ягона йўлдир.

Ёдда тутишни унутманг, ушбку даврида Сиз оз-оздан, тез-тез овқатланишингиз керак бўлади.

Шу билан бирга, Сизга керагидан ортиқ овқатланиш ҳам мумкин эмас, нега-ки, овқат ҳазм қилиш тизимига ортиқча юк бу даврда жуда ҳавфли ҳисобланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қайнатилган ёки буғда димланган ҳолда истеъмол қилиш талаб этилади.

Ушбу даврда ҳар қандай озиқ-овқат ошқозон-ичак тизимида иложи борича кўпроқ заҳираланиши кераклигини унутманг.

Идишларнинг ҳарорати -150Сдан 650С орасида бўлиши шарт.

Касаллик даврида кўп суюқлик ичишга алоҳида эътибор берилиши керак, чунки тана ҳарорати юқори бўлганда организм кўп суюқлик йўқотади. Бундан ташқари, ҳолсизлик билан курашиш зарур, шунинг учун организмга бу даврда кунига 2-2,5 литр суюқлик ичиш керак бўлади

COVID-19 даврида ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР РЎЙХАТИ:

1.Булёнлар ёки сабзавотли шўрвалар;

2.Буғланган котлетлар ва гўштли суфле (мол, товуқ, курка гўшти); 3.Қайнатилган ёки буғланган балиқ гўшти (судак, треска, хек); 4.Ферментларга бой сут маҳсулотлари (кефир, йогурт);

5.Творог ва ундан пиширилган пишириқлар (суфле);

6.тухум (омлет шаклида);

7.яхши қайнатилган ёрмалар;

8.қайнатилган ёки буғда пиширилган сабзавотлар;

9.картошка пьюреси, мусс, желе;

10.пишган олма; лимонли чой, компотлар, сутли какао

Ўткир инфекцияли касалликларда витаминлар ва минералларга бўлган талаб ортади.

Оқсилнинг аҳамияти-вирусли инфекция пайтида оқсилга бўлган эҳтиёж ортади.  Касалликнинг ўткир даврида оқсил йўқотилиши кунига 150-200 граммга етиши мумкин!

Агар Сиз оқсил таркибий қисмини қоплай олмасангиз,   танангиз жуда тез толиқади, инфекцияга қарши кураш кечикиб, касаллик жараёни ва     тикланиш башорати ёмонлашади;

Шунинг учун, етарли миқдордаги оқсил миқдори овқатланишда алоҳида аҳамиятга эга. Касаллик пайтида иштаҳанинг пасайганлиги сабабли, оқсил аралашмалари оқсил манбаи учун жуда яхши танловдир.

Улар деярли ҳар қандай овқатга: шўрвалар, бульонлар, картошка пьюреси, суфле, ёрма ва бошқалар;

ичимликлардан: компот, мевали ичимликлар, шарбат ва ҳатто чойга ҳам қўшим истеъмол қилиш мумкин.

Беморлар учун  нутрициологлар, овқатланиш соҳаси мутахассислари COVID-19 юқтирган шахсларни қандай овқатланишлари кераклиги борасида тавсия бериб боришади.

Ушбу касалликда 2-парҳез буюрилади.

Бу парҳез одатда меъда секретори фаолияти етарли бўлмаган касалликлар учун шлатилади (гастрит ва колит).

Бу рацион йўғон толаларни чеклаш билан боғлиқ. Бундан ташқари, коронавирус юқтирган беморлар аччиқ овқат, зираворларни истеъмол қилишлари тавсия этилмайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тўғралган шаклда тайёрланиши керак. Дудланган маҳсулотларни бутунлай истеъмолдан чеклаш шарт! Шу жумладан, консерва маҳсулотларини ҳам истеъмол қилиш мумкин эмас.

Коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларнинг асосий таомлар рационига ёғсиз гўшт, балиқ ва парранда гўштидан (терисиз ва қўпол қўшимчаларсиз) иборат бўлади.

Тузалгандан сўнг, беморлар 15-сонли парҳезга ўтишади — бу эса аслида деярли тўлақонли овқатланиш ҳисобланиб, бунда озиқ-овқат чекловларини назарда тутмайди. Коронавирусга чалинган беморлар тўғри овқатланишдан ташқари, витаминлар мажмуаси, аскорбин кислотаси, томирлар деворини мустаҳкамлаш учун P-витамин керак бўлади.

Пандемия даврида ҳаракатсиз турмуш тарзи туфайли овқатланиш мутаҳассислари кунлик овқатланиш миқдори 2000 ккалдан ошмаслиги кераклигига эътибор беришади. Aммо тамонома турли хил маҳсулотлардан иборат бўлиши керак.

Тананинг ҳужайралари учун асосий қурилиш материали бўлган оқсилнинг юқори миқдоридан ташқари, темир, магний, калий, калций, шунингдек, цинк каби минераллар жуда кўп, бу эса лимфоцитлар ишлаб чиқаришни кўпайтиради, вирусларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади ҳамда инфекция муддатини қисқартиради ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Ферментлaнгaн сут мaҳсулотлaри— Одамларда касаллик пайтида CЛТ микрофлораси зарарланиб, организмнинг умумий қаршилигини пасайтиради. Ферментация қилинган сут маҳсулотлари калций, A ва В гуруҳ витаминлари манбаи ҳисобланади.

Лактобактерияларнинг юқори миқдори (Лактобациллус) ичак микрофлорасини дорилар ва зарарли бактерияларнинг агрессив таъсиридан ҳимоя қилади. Коронавирусли беморнинг кунлик рационида камида 200 мл ферментланган сут маҳсулотлари бўлиши керак.

Гўшт- ҳайвонлардан олинадиган оқсил, шунингдек, B, PP гуруҳ витаминлари асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади, метаболизмни нормаллаштиради, танани кучайтиради. Озиқ-овқат жиҳатидан гўшт танани бактериялар, вируслар ва ҳужайрадан ташқари паразитлардан ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутадиган иммунитет оқсиллари билан бир қаторда, организмга тўқималарни қуриш ва гормонларни синтез қилиш учун зарур бўлган соғлом оқсил манбаи ҳисобланади.

Тухум-клетчатка овқат ҳазм қилиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, тўйганлик ҳиссини беради. Ёрмаларнинг сифатини яхшилаш учун уни пиши-ришдан олдин 5-7 соат давомида намлаш керак. Бу вақт ичида ферментация жараёни дон таркибида бошланади ва пишганидан кейин бўтқа фойдали микроэлементларнинг қўшимча манбаига айланади.

Тухумлар шунингдек, селен билан бойитилган бўлиб, уларнинг энг муҳим вазифаси кучли антиоксидант — глутатион пероксидаза ферментини яратишдир.

У эритроцитлар ва ҳужайралар мембраналарини эркин радикалларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Балиқ- Палтус, қизил икра, сельд, тунец, маккел ва сардаля каби денгиз балиқларида Омега-3 кислоталари кўп бўлиб, улар организмнинг иммун тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган, эйкозоноидлар деб аталадиган яллиғланишга қарши гормонлар ишлаб чиқариш учун асос яратади. Организмнинг меъёрий ишлаши учун кунига 1 грамм Омега-3 ёғ кислотаси керак бўлади. Юқумли касалликлар тарқалган даврда организм иммун тизимини сақлаш айниқса зарур.

Ичимликлар— Вирусли касалликнинг дастлабки аломатларида кўп ичимлик ичиш тавсия этилади.

Суюқликни истеъмол қилиш танадаги сувсизланишнинг олдини олади.

Ширин чой, компот нафақат томоқ шиллиқ қаватини намлайди, балки иштаҳа бўлмаганда танани қўллаб-қувватлайди.

Коронавируснинг биринчи аломатларида шифокорлар анъанавий чой ўрнига парҳез таркибига кирувчи антисептик хусусиятларга эга доривор ўсимликларнинг (мойчечак, наъматак) қайнатмаларини киритишни тавсия этишади, Ортиқча наматак қонни қўйлаштириши мумкин.

Саримсоқ пиёз— Саримсоқ пиёз азалдан энг ишончли табиий вирусга қарши восита ҳисобланади. Сўнги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, улар коронавирусга қарши курашда жуда самарали эмас. Aммо кўп миқдордаги озуқавий моддалар туфайли бу сабзавотлар иммун тизимини кучайтиради, организмнинг қаршилигини оширишга хизмат қилади.

Занжабил- Саримсоқ пиёздан фарқли ўлароқ ёқимли ҳидга эга бўлган занжабил, таркибида аскорбин кислотаси, В, A витаминлари, рух, калций, йод, табиий антибиотиклар ва замбуруғларга қарши элементларнинг кўплиги туфайли саримсоқ билан бирга қўлланилади.

Занжабилнинг фаол моддаси — гингерол — яллиғланиш ва сурункали оғриқни сезиларли даражада енгиллаштиради. Шунингдек, занжабил танани деярли барча турдаги токсинлардан тозалашга ёрдам бериши маълум.

Исмалоқ— Ўсимликнинг яшил барглари истеъмол қилинишига қарамай, у сабзавотларга тегишли. Музлатилган исмалоқ янги узилган исмалоқ каби фойдали эмас. Унинг баргларидан шўрвалар, салатлар тайёрлаш, асосий таомларга қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.Пандемия пайтида музлатилган резаворларни истеъмол қилиш ёки компот тайёрлаш мумкин.

Илдизли сабзовотлар— Сабзи, лавлаги, шолғом витаминлар ва фойдали микроэлементлар омборидир. Рационда мавжуд бўлган ушбу сабзавотлар қон таркибини яхшилайди, юрак-қон томир, ошқозон-ичак тизимлари иш фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади.

Илдиз сабзавотларидан салатлар тайёрлаш (янги тозаланган сабзавотларни кесиб) ёки шўрваларга қўшиш мумкин.

Карам— тузланган карам. Бу кучли антиоксидант, C витамини манбаи, аммо тузланган карамни ошқозоннинг кислоталиги юқори бўлган одамлар эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак.

Оқ карам. Ушбу парҳез сабзавот танадаги метаболизмни меъёрлаштириш, овқат ҳазм қилиш трактига фойдали таъсир кўрсатади.

Гулкарам ва брокколи. Олимлар ушбу сабзавотлар организмнинг вируслар ва бактериал инфекцияларга чидамлилигини оширишини исботладилар.

Пишириш пайтида музлатилган маҳсулотларни қайнатманг — улар фойдали хусусиятларини ярим пишган ҳолатда сақлаб турадилар.

Аскорбин кислота, яъни С витаминин сақловчи маҳсулотлар — Цитрус мевалар, маймунжон, киви, қора қарағат (смородина), қулупнай, олма, хурмо, карам, Брюссел гуллари ва гулкарам, қўнғироқ қалампири ва баргли кўкатлар (петрушка, арпабодиён);

Ранг-баранг сабзавотлар ва денгиз ўтлари: уларнинг пигментлари (хлорофилл, астаксантин, бета-каротин) антиоксидант хусусиятларга эга эканлиги маълум ва иммунитетни мустаҳкамлашда жуда самарали.  Уларга болгар қалампири, ошқовоқ, брокколи ва денгиз ўтлари киради.

Картошка. Бу буйрак фаолиятини нормаллаштиради, таркибида инсон организми учун зарур бўлган аминокислоталар мавжуд. Картошка пиширилади ёки пўсти билан қайнатилади.

Фойдали…….Дуккаклилар. Дуккакли экинлар фойдали ўсимлик таркибидаги оқсил, тола, бир қатор витаминлар ва озуқавий моддалар манбаи ҳисобланади.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *