БУГУННИНГ ҚАҲРАМОНЛАРИ

Халқ бошига иш тушганда…бу иборанинг қанчалар  муҳим аҳамият касб этишини, бутун инсоният бир даврда, бирдай англаб етди. Дунёнинг турли мамлакатларида яшаётган турли миллат ва элатга мансуб  янги давр одамлари тақдирнинг хукми олдида бир фурсат ожиз қолдилар. Шиддат билан дунё мамлакатлари бўйлаб тарқалган  “COVID-19” миллионлаб оилаларга чангал солиб,  қанчалаб одамлар  ҳаётини остун  устун қилиб юборди. Янги аср вабосига қиёс этгулик бу офат  юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Ана шундай  қалтис бир вазиятда ўз жонини хавф остига  қўйиб, ўзгалар соғлиги ва ҳаёти учун мардонавор курашган шифокорлар, тиббиёт фидоийлари, ички ишлар органлари ходимлари, кўнгиллилар…тарихнинг кутилмаган синови зарбасига қарама-қарши бориб, ўзларининг инсонийлик бурчларини адо этдилар. “COVID-19” пандемияси даврида ўз билим  ва малакасини, бор маҳорат  ва шижоатини ишга солиб одамлар дардига малҳам бўлган шифокорлар бугун халқимиз ва давлатимизнинг юксак эътибори ва эътирофига  сазовор бўлдилар.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда  якунланаётган 2020нинг  коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган пандемия шароити туфайли бутун инсоният, хусусан, халқимиз учун ҳам оғир, синовли йил бўлганлиги  айтилди. Соғлқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда таъкидланганидек:

Ўтиб бораётган 2020 йил нафақат тиббиёт соҳаси, балки янги Ўзбекистоннинг юксалиш  даврида жамиятимиз  ривожланиши йўлида   илгари қадам ташлаётган барча  соҳалар учун  ҳам   кутилмаган ўзгаришлар йили бўлди. Шунга қарамай, паралел равишда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар тўхтаб қолмади. Замонавий тиббий иншоотларни бунёд этиш ишлари  изчил давом эттирилди. Жумладан, шу йилнинг ўзида 200 га яқин тиббиёт муассасаси бунёд этилди.

Улар орасида пойтахтимизда қад ростлаган қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган Болалар миллий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Чилонзор туманида қурилган Иккинчи перинатал маркази каби замонавий тиббиёт муассасаларига алоҳида урғу берилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевлар  аҳоли саломатлигини таъминлашга масъул бўлган соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг  машаққатли, айни пайтда шарафли меҳнатларига таҳсинлар айтдилар.

Халқимиз учун энг синовли дамларда ҳар қандай чорлов ва топшириққа  лаббай деб жавоб бера олган, ҳеч иккиланмасдан ўз ҳаёти, ва жонидан кечиб, яқинлари, оила-аъзолари ҳаётини таҳликага қўйиб бўлсада,  вирусга қарши мардонавор курашган  бугунги кун қаҳрамонлари: шифокорлар, санитария вакилларининг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан 2020 йил давомида тиббиёт ходимларига берилган давлат мукофотлари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТГАН 357 НАФАР  ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОРАСИДА ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИНГ КЎП СОНЛИ АҲИЛ ЖАМОАСИНИНГ БОРЛИГИ БИЗНИНГ  ФАХРИМИЗДИР.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Translate: Eng Uzb

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *