ТТА Халқаро бўлими ҳабар беради, Н.Н.Бурденко номли Воронеж давлат тиббиёт университети, қизиқувчан барча ТТА вакилларини Умумроссия илмий-амалий «XXI аср гигиенаси: муаммолари ва истикболлари» халқаро конференсиясида иштирок этишни таклиф этади, конференция 18 май 2018 йил Россия, Воронеж шахрида бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Н.Бурденко номли Воронеж давлат тиббиёт университетининг ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишланади.
Конференция иши гигиенанинг илмий асоси, болалар ва ўсмирлар тарбияси, қаришнинг гигиеник омиллари, замонавий мехнат тиббиёти омиллари, овқатланиш гигиенаси саволлари, атроф муҳитнинг инсон саломатлигига таъсири ва бошқа кўплаб савол ва муаммоларга бағишланган бўлади.
Конференция материаллари «Научно-медицинский вестник Центрального Черноземья» ва «Прикладные информационные аспекты медицины» журналларида илмий мақола кўринишида чоп этилади.
Қизиқувчиларни 20 февраль 2018 йилга қадар ТТА Ҳалқаро булимига қўйидагиларни етқазишингизни сўраймиз:
- Конференцияда қатнашиш учун ариза.
- Тезис ва доклад.
Қушимча маълумот учун қуйидаги телефон орқали мурожат қилинг; +998712148291
ТТА Ҳалқаро алоқалар бўлими
Translate: Eng