2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИГА “БУЮК ДЕВОР” НОМЛИ СТИПЕНДИЯЛАР УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати 2019/2020 ўқув йил учун “Буюк девор” деб номланган стипендиялари учун танлов эълон қилинганлигини маълум қилди.

Ушбу стипендиялар дастури доирасида ХХР олий таълим муассасаларида табиий ва техник фанлар бўйича бир йиллик илмий тадқиқот олиб бориш учун ўқув курслари ташкил этилади. Танлов ғолибларининг Хитойда таҳсил олиши, бориш-келиш авиачипталари ва бошқа барча харажатлар ЮНЕСКО ва ХХР ҳукумати томонидан қопланади.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар олий таълим муассасаси билан келажакда ўз фаолиятини боғлашга интилган стажёр-тадқиқотчи, ёш ўқитувчилар орасидан танлаб олинади. Номзодлар магистр даражасига эга ва 45 ёшдан ошмаган бўлишлари, инглиз тилини юқори даражада билишлари талаб этилади.

Номзод қуйидаги хужжатларни Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига топшириши керак:
1. Тўлдирилган анкета 2 нусхада
2. Махсус ариза варақаси
(www.csc.edu.cn ёки http://www.campuschina.org орқали онлайн тарзда тўлдирилади ва нусхалари (3 та расм билан бирга)
3. Диплом (иловаси билан бирга) нотариал тасдиқланган нусхаси (инглиз тилига таржима қилинган холда)
4. Хитой университетларининг биридан келган таклифнома (агар олдиндан ушбу университет билан алоқа ўрнатилган бўлса – 2 нусхада)
5. Номзод фаолияти билан яқиндан таниш бўлган 2 нафар профессор-ўқитувчилардан тавсиянома (3 нусхадан, инглиз тилида)
6. Илмий тадқиқот лойиҳаси (2 нусхада, 500 сўздан иборат, инглиз тилида)
7. Инглиз тилини билиш даражаси бўйича сертификат (иловадаги махсус шакл бўйича – 2 нусхада)
8. Тиббий маълумотнома (иловадаги махсус шакл бўйича – 2 нусхада)

Қўшимча маълумотларни www.csc.edu.cn ва http://www.campuschina.org электрон саҳифасидан олишингиз мумкин.

Хужжатларни (ректор хати билан бирга) вазирликнинг Халқаро алоқалар бўлимига 2019 йил 14 март 16:00дан кечиктирилмаган ҳолда топширилиши керак

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan