Статистика ва фактлар

Умумий маълумотлар. Тошкент тиббиёт академяси 2005 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Академия бакалавриатида 3179 нафар, магистратурасида 656 нафар, клиник ординатурада эса 128 нафар талаба таҳсил олмоқда, 945 профессор-ўқитувчилар, улардан 345 илмий даража ва унвонлилар педагогик фаолият юритмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида 6 та факультет мавжуд бўлиб, улар даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, олий маълумотли ҳамшира, малака ошириш ва ҳарбий-тиббиёт факультетларини ташкил этади. Уларда, бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Тиббий педагогика (Касб таълими)”, “Тиббий профилактика иши”, “Олий ҳамширалик иши”, “Тиббий-биологик иш” ва ҳарбий-тиббиёт таълим йўналишлари мавжуд.

Кадрлар тайёрлаш. Охирги йилларда (2015 йилдан буён) Тошкент тиббиёт академияси Соғлиқни сақлаш тизимига 2742 дан ортиқ умумамалиёт шифокорлари, 46 та магистратура йўналиши бўйича 953 дан ортиқ илмий педагогик кадрлар, клиник ординатурада 460 та тор мутахассислар ва 22 йўналиш бўйича 45 та фан докторлари тайёрланди.

Охирги уч йилда “Спорт тиббиёти”, “Тиббий психология”, “Ҳамширалик ишида бошқарув”, “Диетология”,  “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура мутахассисликлари ва “Тиббий биология иши” бакалавриат таълим йўналиши ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академиясида қабул кўрсаткичлари охирги 3 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимликларининг эҳтиёжига кўра қайта кўриб чиқилиб оптималлаштирилди. Умумамалиёт шифокорларига эҳтиёж катта бўлганлиги сабабли қабул кўрсаткичлари оширилиб тор мутасхассислар тайёрлаш камайтирилди. 2018 йил 1-июнь холати бўйича битирувчиларнинг 60%и қишлоқ врачлик пунктларида умумий амалиёт шифокори сифтади фаолият юритиб келмоқда. Иқтидорли магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг 31 нафари республика илмий текшириш институтлари, ихтисослашган илмий марказ ва олий таълим муассасаларида ишга жойлаштирилди.

2017-2018 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида 2 нафар  иқтидорли талабалари  давлат стипендия сохиблари: Ибн Сино номли давлат стипендияси сохиб ҳамда Ислом Каримов  стипендияси  соҳиби, 7нафар талаба республика фан олимпиадалари ғолиби бўлишди. 2018 йил апрель ойида “ Тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусига бағишланган ёш олимлар илмий-амалий  анжуманида 46 та талаба ўз маърузалари билан иштирок этиб, 16 талаба энг яхши маърузачи танлови ғолиби бўлишди.

Илмий фаолият.

  • Академияда грантлар  бўйича  амалга  оширилаётган илмий лойиҳаларни мувофиклаштириш учун Мувофиклаштирувчи Кенгаши ташкил этилган.
  • Тошкент тиббиёт академиясида илмий-тадқиқот бўлимининг асосини  Олий таълим муассасалариаро илмий тадқиқот лабораторияси (ОТМИТЛ) ташкил этади.  ТТА   2018  йилда давлат илмий техника дастурлари доирасида 13та лойиҳа бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шулардан 8та амалий, 2та фундаментал, 2та ёш олимлар ва 1та инновацион лойиҳалар бўлиб, уларнинг  умумий қиймати 1 млрд. 365 млн. 929 минг сўм миқдорини  ташкил этади,  ушбу лойиҳаларни амалга оширишда  умумий  88 та ходим иштирок этамокд. Бундан ташқари, соҳа буюртмалари ҳисобидан 43 млн. сўмлик илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди.
  • Академияда фаолият юритаётган  Олий таълим муассасалариаро илмий тадқиқот лабораториясида (ОТМИТЛ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, илмий марказларнинг ва  бошқа турдаги хужаликларнинг  буюртмалари амалга оширилиб келинмоқда.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган ОТМИТЛ ўқув жараёни сифатини ошириш, таълим ва фаннинг самарали интеграциялашуви таъминлаш ҳамда муассасада илмий тадқиқот ишлари ва таълим сифатини ошишига хизмат қилмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида 2018  йилларда илмий ишларни ривожлантириш мақсадида:

  • илмий тадқиқот ишларининг қамрови ва кўламини кенгайтириш;
  • ОТМИТЛни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва уни тўлақонли ишлашини таъминлаш;
  • Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSс) диссертацияларини ўз вақтида ҳимояларни таъминлаш сифатини яхшилаш орқали илмий салоҳиятни  кўтариш вазифалари белгиланган.

Моддий техник база. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги 102-сонли қарорига асосан ТТА ҳузурида Республика диетология ўқув-амалий маркази қурилиш якунланди ва замонавий жихозлар билан таминлаш ишлари олиб борилмоқда ишлари бошланди.

Тошкент тиббиёт академияси Бош ўқув биносида 2011 йилдан бошлаб 18 млрд сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди, капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва замонавий мебель жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологияларига 1 млрд. 200 млн сўмлик маблағ ажратилган.

Тошкент тиббиёт академияси моддий-техник базасини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотлари ишларини талаб даражасида амалга ошириш, юқори технологияларга асосланган илмий оммабоп тадқиқотларни йўлга қўйиш мақсадида олий таълим муасасалариаро молекуляр генетик илмий лабораторияни жиҳозлаш, симуляцион марказ ташкил этиш, экспериментал тадқиқотлар учун замонавий виварий қурилиши, типик маъруза заллари қуриш ва жиҳозлаш каби устивор вазифалар режалаштирилган.

Маънавий-маърифий ишлар. Ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича Тошкент тиббиёт академиясида 2016 йилнинг ўзида 30 дан маънавий-маърифий тадбирлар ўтди.

Тошкент тиббиёт академиясида талаб-ёшларни маънан етук, она юртга муҳаббат, ватанга садоқат, турли ёт ғоларга қарши курашувчанлик иммунитетини ошириш мақсадида талаба-ёшлар ва профессор ўқитувчилар ўртасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 2016 йил мобайнида Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган талабаларнинг V “Соғлом халқ, соғлом миллат – буюк ишларга қодир бўлади” номли анжумани ташкил этилди. Шунингдек “Ҳуқуқий саводхонлик” ойлиги доирасида гуруҳлар кесимида тадбирлар ўтказилди.

Талаба-ёшларнинг  турли ёт ғояларга қарши курашувчанлик иммунитетини ошириш мақсадида  “Мен диний экстримизм ва терроризмга қаршиман”, “Жахолатга қарши маърифат” мавзуларида маърифий тадбирлар, соҳа мутахассислар, ҳуқуқшунос, диншунос олимларни жалб этган ҳалда ўқув йили давомида 132 дан зиёд  давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Талаба-ёшлар ўртасида Спортни оммалаштириш. Соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш. Талабалрнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Якшанба спорт куни” доирасида ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари Шифокор спорт мажмуасида спорт турнирлари йил давомида спортнинг волейбол, мини футбол, стол тенниси, эстафетали югуриш, шахмат, шейпинг турлари бўйича ишлар амалга оширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки “Биз соғлом юрт фарзандларимиз” номли Спорт байрами тадбири Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари, ТТАга қарашли клиника ходимлари ўртасида ўтказилиб борилмоқда.

Малака ошириш. 2016 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг 94 нафар профессор-ўқитувчилари академия қошидаги тармоқ марказида малака ошириб, малака сертификатига эга бўлишди. Шу билан бирга, 23 нафари ахборот технологиялари бўйича, 8 нафари чет тиллар ва 12 нафари гуманитар фанлар бўйича ўз малакаларини оширишди. 2017 йилда 142 нафар профессор-ўқитувчилар малака ошириши режалаштирилган.

Халқаро алоқалар. Тошкент тиббиёт академияси ўқув, илмий-тадқиқот ишлари бўйича халқаро алоқаларни ривожлантириб, МДҲ ва хорижий ўқув юртлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Буларга: Липциг ва Бонн университетлари (Германия), Пеллопонидас университети (Греция), Резекне технология университети (Латвия), Лондон метрополитен ва Бирмингем Сити университетлари (Буюк Британия), Сеул Университети, Чхоннам Давлат университети (Корея), Корё Университети (Корея), Асан тиббиёт маркази (Корея), Россия Давлат Университети, И.М. Сеченова номли биринчи МДТУ, И.И.Мечников номидаги Санкт-Петербург Давлат тиббиёт академияси, Москва Давлат стамотология тиббиёт университети, Самара Давлат тиббиёт университети, “Меданта” тиббиёт маркази (Ҳиндистон).

Тошкент тиббиёт академияси ҳозирги кунда Жанубий Кореянинг Корё университети билан биргаликда лойиҳанинг умумий қиймати 400 минг. АҚШ долларига тенг бўлган “Ташқи муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишидаги 2016-2020 йилларга мўлжалланган грантни амалга оширмоқда. Бундан ташқари Европа Иттифоқиининг “Erasmus+” доирасида “IMEP”, “MODEHED”, “MedPhys” номдаги олий таълимни ривожлантиришдаги лойиҳаларда иштирок этмоқда.

Хитой Халқ Республикаси мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистон шароитида табиий ўсимликларидан олинган фермент препаратларини кўкрак бези саратони профилактикасида қўллаш бўйича ҳамкорликдаги 2017-2020 йилларга мўлжалланган илмий лойиҳаларда иштирок этмоқда.

2016 йилнигн ўзида академиянинг 84 нафар профессор-ўқитувчилари 16 та хорижий мамлакаталарининг нуфузли университетларида тажриба алмашди. 32 нафари хорижий университетларда маърузалар ўқиди ва мастер-класслар ўтказди.

Хорижий университетларнинг 28 нафар профессор ўқитувчилари академия талабалари учун муаммоли маърузалар ва мастер-класслар ўтказишди.

18 нафар академия талабаси хорижий мамлакат университетларида стажировкада бўлиб келди. 2017 йилда 20 нафар талабалар турли давлат университетларида тажриба алмашиши режалаштирилган.

Жанубий Корея республикаси АСАН тиббиёт марказининг профессорлари, Хан Дук Джонг, Ким Чан Ук, Пак Джонг Ёл, Буюк Британиянинг Бермингим Сити университети профессори Фатима Раббияхан, Туркия Республикаси Лив хоспитал халқаро клиникаси профессори Эрган Кара угли, АҚШнинг Жон А. Бернст университети профессори Г. Маскаринец, Колумбия университети профессори Даниэл Троунглар Тошкент тиббиёт академияси бакалавриат ва магистратура талабалари учун маърузалар ўқишди.

Translate: English, Russian