31 май – бутун жаҳон бўйича тамакига қарши кураш куни деб эълон қилинган. Аммамизга маълумки тамаки нафақат нафас йўллари ва аъзолари касалликларини балки юрак-томир тизими касалликларини хам келтириб чиқаради.Тамаки истеъмол қилиш юрак ишемик касаллиги, инсульт ва периферик томирлар касалликлари ривожланишининг энг хавфли омилларидан биридир. Дунё бўйича юрак-томир тизими касалликлари туфайли бошқа ҳар қандай сабаблардан кўра кўпроқ одамлар вафот этмоқда, тамаки истеъмол қилиш ва тамаки иккиламчи тутунининг таъсири эса юрак-томир тизими касалликларини келтириб чиқарувчи артериал гипертониядан кейин иккинчи ўринда турувчи хавфли омил ҳисобланади.
Лола Кабуловна сўзини давом эттириб, хар йили глобал тамаки эпидемияси деярли 7 миллион ўлим ҳолатларига олиб келади, улардан
900 000 дан ортиғи чекмайдиган, лекин иккиламчи тамаки тутуни таъсири остида қолган одамлар орасида юз беради дея статистик маълумот бериб ўтди.
ЖССТ мутахассисларининг Ўзбекистонда катталар орасида чекишнинг тарқалганлиги тўғрисидаги охирги кўрсаткичларига асосланган прогнозларига кўра, ҳозирги 2,8 млн. тамаки истеъмол қилувчиларнинг 1,4 млн. (50%) дан ортиғи чекиш билан боғлиқ барвақт ўлим хавфига дучор бўлади, агар тамакига қарши курашиш бўйича янада фаолрок чоралар амалга оширилмаса бу рақам янада ортиши мумкин дея щз сщзини якунлади. Шундан сўнг чекишни олдини олиш чора тадбирлари хақида тўхталиб утди. Давра сухбати давомида талабалар томонидан чизилган расм плакатлар намоиш этилди. Талабалар узларини кизиктирган саволлари билан мурожаат килдилар.
Атроф мухит гигиенаси кафедраси