“Гиёҳвандлик-аср вабоси”

2019 йил 7 июн куни Тошкент тиббиёт академиясига қарашли 5-сонли талабалар турар жойида талаба ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган  давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда  Ёшлар иттифқи етакчилари Олмазор тумани 2-сон ИИБ жиоят қидирув катта тезкор вакаили майор Ш.Хамидходжаев, шу бўлимининг профилактика бўйича бўлимнма болиғи подполковник Х.Байманов, Профилактика инипетори лейтенант И.Мамарасулов,  Ёшлар иттифоқи етакчиси З.Ниёов ва  талаба ёшлар  иштирок эди. Давра суҳбатида гиёҳвандлик ва унинг аянчли оқибатлари, гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқадиган, якуни ўлим билан тугайдиган касалликлар, наркоманиянинг ёшлар ҳаётига хавф солишига қарши курашиш, бу ишга барчани жалб этиш, ҳамда “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби шиорни барчанинг ҳаётида ажралмас қисмига айлантиришда кенг кўламли ишларни давом  эттириш ва янада ривожлантириш каби масалалар илгари сурилди.

Шунингдек давра суҳбатида  ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлиқ эканлиги, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш, гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз кераклиги таъкидлаб ўтилди.Тадбир талабаларда катта таъссурот қолдирди.Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутаҳассисларидан жавоблар олдилар.

 

Ёшлар иттифоқи аъзоси З.Ниёозов .

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.