Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика Рахбарияти топшириғига асосан чиқарилган 2016 йил 21 майдаги 205 – сонли буйруғига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 майдаги 8-7-3/478 – сонли хатлари ижросини таъминлаш мақсадида ТТА ректорининг 2016 йил 24 май Ўқув жараёнининг жадвалига ўзгартириш киритиш тўғрисида № 184 буйруғини эълон қилди.
Унга кўра:
- 2015-2016 ўқув йили ўқув режаларида белгиланган барча якуний назоратлар, ҳамда якуний давлат аттестация синовлари (шу жумладан магистрлик диссертация ҳимоялари)ни 2016 йил 10 июнга қадар тугатилиши таъминланиши кўзда тутилади;
- Амалий машғулотлар ва якуний назоратлар жадвали қайта кўриб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилади ва барча факультет, ҳамда кафедраларга етказилади;
- Амалий машғулотлар, маърузалар ва барча назорат турлари ўқув бўлими тақдим этган жадвал асосида амалга оширилиши таъминланади (факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан);
- Барча назорат турлари Низом талабларига риоя этган ҳолда ошкора ва объектив ўтказилади (факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан);
- Академик қарздор, дарс қолдирган талабалардан қайта топширишлар талаб даражасида ташкил этилсин ва бунинг учун тажрибали педагоглар бириктирилади (факультет деканлари ва кафедра мудирлари томонидан);
- Ўқув йилини мувофаққиятли якунлаган талабалар ёзги малакавий амалиётга ўрнатилган тартибда юборилади;
- Ўқув йили якунланиши муносабати билан талабалар турар жойларида ўрнатилган тартибда ташкилий ишлар амалга оширилсин ва 10 июндан барча талабалар турар жойлари тафтиш қилиниб мухрланиши шарт;
- Битирувчи курс талабалари ва магистрларга дипломлар ўз вақтида топширилади;
Мурожаат учун: ТТА Ўқув бўлими
Тел: (71) 214-84-03