Тошкент тиббиёт академиясининг чет эл нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари янада кенг авж олмоқда. Хабарингиз бор, ўтган 2015 йилда академиямиз бир нечта чет эл ўқув юртлари билан биргаликдаги Эрасмус плюс доирасида халқаро грантларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Қўлга киритилган энг нуфузли грантлардан бири бўлмиш – Англиянинг Бирмингем СИТИ университети билан хамкорлик доирасида педагоглар тажриба алмашуви йўлга қўйила бошланди.
Шу йилнинг 23 апрелидан 3 май кунлари Грант рахбари, ТТА илмий ишлар проректори, Ш.А.Боймурадов Бирмингем университетида бўлиб қайтди. Сафар давомида:
- Бирмингем СИТИ университети рахбарияти, факультет деканлари, кафедра мудирлари билан учрашиб, бир қанча ҳамкорлик ишлари бўйича келишиб олинди;
- Бакалавр талабаларига “Юз-жағ соҳасининг қўшма жароҳатларида биринчи ёрдам кўрсатиш”, “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар”, “Соғлом турмуш тарзи” каби мавзуларда маъруза ўқилди;
- Илмий изланишлар олиб бораётган Британиялик ёш олимларга “Ўзбекистонда докторлик диссертациялари тайёрлаш ” қоидалари ҳақида давра суҳбати ташкил қилинди.
Шунингдек келажакда ушбу грант доирасида:
- Педагогларнинг мобиллигини ошириш;
- Европани нуфузли журналларида ҳамкорликда публикацияларни амалга ошириш;
- Профессор –ўқитувчиларни маъруза ва амалий машғулотлар учун таклиф қилиш;
- Профессорлар-ўқитувчиларни педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; марказига маъруза ва амалий машғулотлар учун таклиф қилиш;
- Ўқув дастурларини кўриб чиқиш, рецензия қилиш;
- Тиббий информатика, математика ва биостатистика фанларидан магистрлар учун дастурлар тайёрлаш;
- Соғлом овқатланиш бўйича дастурлар тайёрлаш;
- Мастер класс ва тренинглар ташкил қилиш;
- Ҳамкорликдаги илмий ишларни ташкил қилиш каби режалар келишиб олинди.
Фотолавҳалар: