Тошкент тиббиёт академиясининг илмий бўлими хабар беришича Республикамиз бўйлаб кўплаб анжуманлар ташкил қилинмоқда ва ушбу анжуманларга тезис/мақолалар қабул қилинмоқда.
Қуйида улар ҳақида тўлиқ маълумотни тақдим қиламиз:
- 2016 йилнинг 28 октябр куни, Тошкент Ислом университетида “Ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.
Маълумотлар (иштирокчи Ф.И.Ш., мақола, ташкилот)ни 3 октябрга қадар Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (nauka@edu.uz) га юборишингиз сўралади. - 2016 йилнинг ноябр ойида, Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси бошчилигидаги “Аҳолининг касалланиш кўрсаткичларига таъсир қилувчи хатарли омиллар ва уларни олдини олишда долзарб масалалар” мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.
Тезисларни қабул қилиш охирги муддати 2016 йил 1 октябр.
Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тум., Паркент кўч., 51. Индекс 100007, info@avuz.uz
Тел: (71) 268-08-17, (71) 267-32-35
Ушбу анжуманларга барча ходимларимиз ва талаба, ҳамда магистрларимизни таклиф қиламиз.
ТТА Илмий бўлими