Тошкент тиббиёт Академиясида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни юзасидан ўтказилган тадбир
Жорий йилнинг 11 октябр санасида Академияда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни (2016 йил 14 сентябридаги ЎРҚ – 406 – сонли) мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида, ТТА қошидаги Академик лицейнинг мажлислар залида Республика маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи Г.А.Маткаримова, Республика маънавият тарғибот маркази эксперти Ж.Т.Шермухамедова, Республика маънавият тарғибот маркази тарғиботчи Р.Райимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавият ва маърифат маркази маъсул ходими И.А.Чориев, Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ТТАнинг даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, тиббий биология, ОМХ факультети маънавият маърифат ишлари бўйича декан муовинлари ва талабалари билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ТТА маънавият маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов очиб бердилар. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “Ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат тамойилларига асосланган ҳолда ёшларнинг хуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор Қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган. 1991йил 20 ноябрда илк бор “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган 40 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва хаётга тадбиқ этилди. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов хар бир чиқишларида хар томонлама етук бўлган ёшлар мамлакат келажагининг асосини ташкил этиши ва бу борадаги сайи ҳаракатлари натижасида ёшларимизнинг дунё ареналаридаги қўлга киритаётган ютуқлари тўғрисида фикр юритди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан тасдиқланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни (2016 йил 14 сентябиридаги ЎРҚ – 406 – сонли) мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга етказишга қаратилган ушбу тадбирнинг мақсадини айтиб ўтди.
Шундан кейин Республика маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи Г.А.Маткаримовага сўз берилди. Ёшларга оид давлат сиёсати нега керак?” деган савол асосида жавоб топишга харакат қилинди. Сабаби жаҳондаги барча урушларнинг хаммасида асосан ёшлар катнашганини айтишимиз мумкин. Урушда иштирок этган ёшларни ҳаммасини “йўқотилган авлод” сифатида баҳолаши, бу урушларнинг оқибатида вужудга келадиган ахлоқсизликлар, наркотик моддаларнинг ёшларга салбий таъсири, қолаверса буларнинг барчаси ўша ҳудудда миллат генафондига салбий таъсирини вужудга келтиришини таъкидладилар. Шу боисдан Ўзбекистоннинг биринчи Президентини энг аввало ёшлар тарбияси мамлакатнинг сиёсати даражасига кўтариши мамлакат тараққиётининг гарови эканлиги ва бу оқилона сиёсатнинг натижасида Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олишига сабаб бўлганини такидладилар ва 2016 йил 14 сентябрда тасдиқланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун”нинг устувор вазифалари тўғрисида маълумот бердилар.
Кейинги сўз Республика маънавият тарғибот маркази эксперти Ж.Т. Шермухамедовага берилди. Бизнинг шифокорлар дунёдаги энг юксак шифокор ҳисобланади. Сиз талабалар Ибн Сино давомчилари, келажагимиз шу тиббиёт соҳаси вакиллари, қолаверса ёшларимиз қўлидадир. Тўғри, биз ҳам хориждан кўпгина андозаларни олишимиз мумкин, аммо уларни биздан ҳам ўрганадиган жиҳатларимиз кўплиги ҳеч кимга сир эмас. Зеро, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўз чиқишлари кўп марта таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги пайтда биз ядро полигонларидан эмас, балки ахборот, интернетдан келаётган хавф хатарлардан мафкура полигонлари соладиган хавф-хатардан қўрқишимиз керак. Лекин, биз сиз билан бемалол ушбу таҳдидларга қарши тура оламиз, чунки биз буюк юрт фарзандларимиз! Масалан, Ёшларни спорт ва интелектуал билимларини саралаш бўйича Японияда бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистоннинг биринчи ўринни эгаллагани, қолаверса Рио де – Жанейрода бўлиб ўтган Олимпияда спорт мусобақаларида Ўзбекистон ёшларининг мисли кўринмаган ғалабалари негизида баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган ёшлар сиёсати ётганлигини таъкидладилар. Биз барпо этган бино ва иншоотлар, эришган ютуқларимизни хеч кимга бериб қўймаймиз, уларнинг барчаси ўзимизнинг ютуғимиздир. Ўзбек халқига хос бўлган шарм, ҳаё, виждон, хурмат, ғурур, эътиқод каби юксак фазилатлдармиз орқали биз янада дунёга танилиб ўз ўрнимизни мустаҳкамлашга эришамиз. Бизнинг мақсадимиз битта, яъни ёшларимиз уруш ва хунрезгиликларни кўрмасдан мамлакат тараққиётига ўз ҳиссаларини қўша оладиган авлодни тарбиялашимиздир деган фикрни билдирдилар.
Тадбир давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларини тарғибот гуруҳига бериб, етарлича жавобларни олишди. Жумладан, Бойпулатов Истам, Сафарова Дилдора, Насимов Сирож каби академиянинг фаол талабалари ушбу қонун тўғрисида жавоблар олишди.
Талабалар ушбу тадбирдан жуда катта таассурот ва керакли билимларни олишиб, келажакда уларни ўз тенгдошларига ҳам етказиш мақсадини қўйдилар.
ТТА Маънавият ва маърифат бўлими
Фотолавҳалар: